
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади
Жорий йилнинг 5 январь куни “KESHNEWS” телеграм каналида “Реанимацияда свет бўлмаса, «роддом»да нима бўлаётган экана?” сарлавҳа остида берилган фотолавҳага
МУНОСАБАТ
Хабарда келтирилишича, Шаҳрисабз тумани «Чоршанбе» қурғонида жойлашган марказий шифохонада электр энергияси ўчиши натижасида реанимация бўлимида чироқ йўқлиги танқидий бир кўриниш акс этган.
Жорий йилнинг 4 январь куни Республика Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш конларини электр энергияси билан таъминлаб турган “Нефтчи” подстанциясидан чиқувчи Л-Зеварда -1,2 электр узатиш тармоқлари реле ҳимоясидан ўчган.
Натижада, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларига етказиб берилаётган табиий газ соатига 140-175 минг метр кубга қисқарган. Бунинг оқибатида электр энергияси таъминотида республика ҳудудлари бўйлаб 600-800 МВтгача чекловлар бўлганлиги аниқланган.
Айни кунларда юқорида юзага келган муаммолар бартараф этилиши юзасидан тегишли мутахассислар иш олиб боришмоқда.
Боз устига, тиббиёт бирлашмаларининг реанимация бўлимларида электр энергияси зарур бўлган тақдирда қўшимча электр генераторлари мавжуд. Шунингдек, Шаҳрисабз туман ҳокимлиги томонидан ушбу генераторларнинг фаолияти учун белгиланган миқдорда ёқилғилар билан таъминланиб келинади.
Албатта, туманимиз ҳудудларида электр энергияси билан боғлиқ яна қандайдир камчилик ва муаммолар аниқланган тақдирда, Шаҳрисабз туман кесими доирасида тегишли мутахассислар томонидан ушбу ҳолат батафсил ўрганилиб, муммолар тўлиқ бартаф этилиши чоралари ўз вақтида кўрилиб борилади.
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати