Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги ВМ-285-сонли қарорининг тумандаги ижроси бўйича уй-жой олувчи (талабгор)ларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги ВМ-285-сонли қарорининг тумандаги ижроси бўйича уй-жой олувчи (талабгор)ларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги ВМ-285-сонли қарорининг тумандаги ижроси бўйича уй-жой олувчи (талабгор)ларни тасдиқлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМ-285-сонли қарори ва ушбу қарор ижроси бўйича тумандаги уй-жой олувчи (талабгор)ларни тасдиқлаш тўғрисидаги Шаҳрисабз туман ҳокимининг хотин қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Жалилованинг берган ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги ВМ-285-сонли қарори ижроси бўйича 6 (олти) нафар уй-жой олувчи фуқаро (талабгор)лар рўйҳати ушбу қарорнинг иловасига мувофиқ тасдиқлансин, шунингдек, тумандаги барча сектор раҳбарлари ушбу фуқароларнинг “Аёллар дафтари” рўйҳатидан чиқариш чораларини кўрсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги ВМ-285-сонли қарори ижроси бўйича 6 (олти) нафар уй-жой олувчи фуқаро (талабгор)ларнинг номзодлари “Халқпарвар” комиссияси ва Шаҳрисабз туман уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича талабгорларни танлаш комиссияси ҳамда 6 (олти) нафар уй-жой олувчи фуқаро (талабгор)ларнинг доимий яшаш жойларидан сайланган халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгаши депутатлари (И.Каттаев, Ч.Ражабова, Л.Мамадиёров, Т.Рахмонов, З.Рахимова, А.Баратов) томонидан тасдиқлангани инобатга олинсин;

4. АТИБ “Ипотека банк” Шаҳрисабз филиали (А.Рахмонов)га:

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 февралдаги “Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури билан боғлиқ банк шартнома хужжатларида кўрсатиб ўтилган барча тартиб ва низом асосида иш юритувини олиб борсин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари, “Халқпарвар” комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Рустамов зиммасига юклатилсин.

Арслон Узоқов      

Халқ депутатлари туман  Кенгаши депутати, сессия раиси

8 май 2021 йил

Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашининг 2021 йил 8 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги ВМ-285-сонли қарорининг тумандаги ижроси бўйича уй-жой олувчи (талабгор)ларни тасдиқлаш тўғрисида«ги қарорига илова

1. Аширова Дурдона Примовна — Полмон МФЙ Полмон қишлоғи