Мамлакатимизда оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби белгиланган

Мамлакатимизда оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби белгиланган

Мамлакатимизда оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби белгиланган

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби белгиланган.

Унга кўра, оммавий тадбирларни ўтказишда унинг иштирокчилари фуқароларнинг хавфсизлиги ва жамоа тартибини таъминлашга қўйиладиган талабларга риоя қилиши, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси бўлинмалари ходимларининг қонуний талабларини бажариши шарт.

Оммавий тадбирни ўтказиш вақтида оммавий тадбир иштирокчиларига ва пиёдаларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш тақиқланади.

Фуқаровий ва хизмат қуролини, уларнинг ўқ-дориларини, перотехника буюмларини, махсус тайёрланган ёки мослаштирлган предметларни, шунингдек тақиқланган предметлар рўйхатига киритилган осон аланганаладиган ва заҳарли моддалар (санчувчи, кесувчи) ва бошқа предметларни олиб юриш тақиқланади.

Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг эмблемаларини, умуминсоний қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек, конституциявий тузумни ноқонуний ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини бузиш (уриш, зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилиш, ижтимоий, ирқий, миллатчилик ва диний адоватни қўзғатиш) қонун ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадидаги рамзлар (байроқлар, вимпиллар, плакатлар, транспаратлар) ва бошқа воситалардан фойдаланиш тақиқланади.

Маст ҳолда ёки гиёҳванд воситалар психотроп ёки бошқа моддаларни истеъмол қилиш оқибатида инсоннинг интелуктуал ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи ҳолатда бўлиш тақиқланади.