«Ташаббусли бюджет»нинг навбатдаги босқичидан бошлаб турли моддий қийматликлар орқали овоз йиғиш таъқиқланади

#ЭСЛАТМА, Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди

«Ташаббусли бюджет»нинг навбатдаги босқичидан бошлаб турли моддий қийматликлар орқали овоз йиғиш таъқиқланади

Жорий йилдаги 2-мавсумга 22-августдан 1-сентябрга қадар овоз бериш ишлари ташкил этилади ва унда турли хил моддий қийматликлар (сув, ёғ ва ҳ.к.) эвазига овоз йиғишнинг салбий оқибатларини ҳисобга олиб, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масаласи мавжудиги аҳолига кенг тушунтирилади.

Шунингдек, мажбурий (меҳнат жамоларида ва ҳ.к.) овоз йиғиш — қонун бузилиши сифатида таснифланиши ва «Бир фуқаро — бир овоз» тамойилига амал қилиш юзасидан «маҳалла еттилиги» ҳамда масъуллар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилади.

Маълумот учун, 2024 йил 28-июнда «Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (https://lex.uz/ru/pdfs/6987380) қабул қилинган.

Шахрисабз тумани ҳокимлиги Ахборот