Шаҳрисабз туманида Яшил энергия ишлаб чиқариш бўйича хитойлик тадбиркорлар билан музокара ўтказилди
Шаҳрисабз туманида Яшил энергия ишлаб чиқариш бўйича хитойлик тадбиркорлар билан музокара ўтказилди
Бугун Хитой Халқ Республикасининг фаол тадбиркорларидан иборат делегация Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида 2 томондама B2B учрашувлари ўтказилди.
Мазкур учрашувда Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов ва Хитойнинг йирик компанияларидан бири ҳисобланган “Power China HEBEI elektrik” co.ltd компаниясининг Марказий Осиё бўйича бош директори Ҳу Хиаоян ўртасида туманда яшил энергия ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ишчи гуруҳи тузиш ва келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар ўтказилиб, англашинув меморандуми имзоланди.