Yangiliklar

Васвасага ҳеч қандай ўрин йўқ

Васвасага ҳеч қандай ўрин йўқ

Коронавирус пандемияси шароитида аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида Шаҳрисабз туман ҳокимлиги томонидан алоҳида дастур қабул қилинган бўлиб, бу борада туманимизнинг тоғли ҳудудидан тортиб, барча қишлоқдаги оилалар график асосида суюлтирилган газ билан таъминлаб келинмоқда. Яқинда “SizdanTelegram” канали “Ахир, тешик газ баллон ҳаёт учун хавфли-ку!” сарлавҳали хабарида аҳолига “тешик” газ баллонда суюлтирилган газ тарқатилаётганлигини иддао қилиб, канал админи ўзининг қай даражаги “саводли” эканлигини кўрсатиб ўтди. Сабаби, аҳоли балки ҳудуд учун ўта хавфли саналган суюлтирилган газ баллонни ақли расо муҳандис, балки шу соҳани эгаси “тешик” деган ёзуви билан белгиланган ёроқсиз... »

Кутубхона очмоқчимисиз?

Юртимизда ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини ошириш, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини тарғиб этиш, шунингдек, жойларда кутубхоналар очилишини ташкил этиш йўлга қўйилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Респуликаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4151-сонли қарорига кўра вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига кўра миллий китоб ва босма маҳсулотларни сотиш бўйича кўчма китоб павильонларини жойлаштириш учун жамоат жойларида (марказий кўчалар, истироҳат... »

ШАҲРИСАБЗ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Шаҳрисабз туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунини... »

Биз ҳам муаммо ечилиши тарафдоримиз

Биз ҳам муаммо ечилиши тарафдоримиз

Жорий йилнинг 6 август куни «Sevimli» телеканалидаги «Zamon» информацион дастури орқали Шаҳрисабз тумани “Қўшчинор” маҳалла фуқаролар йиғини “Бижном” қишлоғи аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган муаммоси акс этган телелавҳа намойиш этилди. Унда аҳоли бир неча йиллардан буён тоза ичимлик сувидан қийналаётганлиги, ариқдан оқадиган сувдан истеъмол қилишаётганлиги кўрсатиб ўтилган. Ҳақиқатдан ҳам туманимиздаги ушбу қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи мавжуд. Бу камчиликни бартараф этиш мақсадида жорий йилда белгиланган инвестицион дастурида “Бижном” қишлоғи аҳолиси учун қиймати 902 миллион сўмлик 6 кмлик тоза ичим суви тармоғини тортиш, артизан қудуғи қазиш ва  50 метр куб ҳа... »

АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРДА САМАРАЛИ УСУЛЛАРДАН ФОЙЛАНИШИМИЗ ЗАРУР

АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРДА САМАРАЛИ УСУЛЛАРДАН ФОЙЛАНИШИМИЗ ЗАРУР

Пахта бизнинг нафақат миллий бойлигимиз, балки халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш, саноатни ривожлантириш, халқимиз учун муносиб иш ўринлари яратишда катта аҳамиятга эга. Кекса бободеҳқонларимиз айнан асад ойида ғўза парваришига ниҳоятда катта аҳамият қаратиш зарурлигини доимо таъкидлаб келишган. Чунки, мана шу ойда бободеҳқонларимизнинг қилган барча меҳнатларига замин яратилади. Сабаби, ғўзага ишлов бериш бўйича барча агротеҳник тадбирлар ўз вақтида, сифатли амалга оширилса ҳосилга ҳосил қўшилади, белгиланган режаларнинг асоси яратилади. Бу йил табиатда рўй берган мураккаб шароитлар ўз-ўзидан ғўза ривожига ҳам салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Кўп жойларда кўкариб чиққан ғўза ниҳ... »