Yangiliklar

ЭНДИ МАҲАЛЛАНИНГ ИДОРАСИ БЎЛАДИ

ЭНДИ МАҲАЛЛАНИНГ ИДОРАСИ БЎЛАДИ

Биламизки, аҳолининг асосий қатлами бугун ўз муаммоларини фуқаролар йиғини идорасига бориб, маҳалла оқсоқолига мурожаат билан юзланишади. Ўз ўрнида маҳалла раисининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш қабулхонаси бўлмаса, устига-устак, фуқаролар йиғинининг ходимлари учун ўтириб ишлашга жойи бўлмаса, халқ қаерга боради… Аслида бу ҳам муаммолардан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 18 февраль куни “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланган эди. Ушбу Фармонга кўра аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал... »

ТАДБИРКОРЛАР ҲОКИМ ҚАБУЛИДА

ТАДБИРКОРЛАР ҲОКИМ ҚАБУЛИДА

Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда иқтисодий муҳитни ривожлантириш, тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш борасида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов бугун тадбиркорлар билан учрашиб, улар билан туманимизнинг иқтисодий кўрсаткичларини янада яхшилаш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида бир қатор таклифларни ўрганиб чиқди. Шунингдек, ҳудудда йирик иссиқхоналар ва мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгичлар барпо этиш орқали бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ... »

КОРХОНАНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

КОРХОНАНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов куни кеча “Оқсарой текстел” МЧЖда бўлиб, корхонанинг янги имкониятларини ўрганди. Бугунги кунда мазкур корхонада туманимиз ва шаҳримизнинг 640 нафар аҳолиси меҳнат қилиб келаяпти. Асосан корхона йилига 11 минг тонна пахтани қайта ишлаб, ундан ип калава ва 3500 тонна трикотаж мато ишглаб чиқаради. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган ярим тайёр маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларга йўналтирилаяпти. Ҳозирда ушбу корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва аҳоли учун қўшимча ишчи ўринлар яратиш мақсадида жорий йилнинг сетябрь ойида 14 миллион АҚШ доллари ҳисобига янги сех фаолияти йўлга қўйилмоқда. Япония ва Германиянинг замонавий технологиялари асосида жиҳозланган... »

ИШЛАМАГАН КОМИССИЯ ЭНДИ ИШЛАЙДИ

ИШЛАМАГАН КОМИССИЯ ЭНДИ ИШЛАЙДИ

Коронавирус пандемияси даврида Қурбон ҳайити байрами арафасида Президентимизнинг 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилган эди. Лекин, ҳақиқий ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинида тузилган ишчи комиссиялар тўғри ва адолатли ташкил этилмаганлиги сабабли жойларда фуқаролар ўртасида турли норозигарчиликлар юзага келганига гувоҳи бўлдик. Мана шундай салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов маҳалла фуқарол... »

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИДА

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИДА

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг мушкулини осон қилиш давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлардан бири ҳисобланади. Бугун Шаҳрисабз туманида ташкил этилган қабулда туман ҳокими Самад Хасанов фуқароларнинг мурожаатларини тингларкан, ушбу муаммолар юзага келишида тумандаги ваколатли масъул ташкилот идоралари иш фаолияти қонуқарсиз эканлиги, ҳар бир мурожаат билан ишлашда аҳолини рози қилишдек энг олий мақсадни қўйиш давр талаби эканлигини сўз ўрнида таъкидлаб ўтди. Пандемия шароитида ташкил этилган ушбу қабулда жами 36 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг 15 нафарини бандлигини таъминлаш мақсадида жамоатчилик ишларига жалб этиш, 12 нафар фуқар... »