Yangiliklar

МAЛИНA ЕТИШТИРИШ ЯХШИ ДAРОМAД КЕЛТИРAДИ

МAЛИНA ЕТИШТИРИШ ЯХШИ ДAРОМAД КЕЛТИРAДИ

Бугун фуқароларимиз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, ундан кўпроқ даромад олиш борасида инновацион изланишлар олиб бораётганлигини эътироф этишимиз керак. Ҳафтанинг якшанба куни бўлишига қарамай, куни кеча Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Aманов ҳудудларда аҳоли томорқа ерларидан фойдаланиш даражасини ўрганиш мақсадида тумандаги Мираки ҳамда Aмир Темур маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳолининг томорқа ерларида инсон саломатлиги учун ўта муҳим саналадиган ҳамда яхши даромад келтирадиган малина етиштириш бўйича имкониятларни ўрганди. Ҳозирда Мираки МФЙ аҳолиси томорқа ерларининг 40 фоизида, Aмир Темур маҳалла фуқаролар йиғинининг 20 фоизида малина ўсимлиги етиштирилаётганлигига гувоҳ ... »

Оила – Ватан ичра кичик ватандир

Оила – Ватан ичра кичик ватандир

Оила ҳақида сўз юритганимизда кўз олдимизга, аввало, ота-онамиз, ака-ука ва опа сингилларимиз ҳамда фарзандларимизнинг сиймоси гавдаланади. Биз қайси бир жамиятда яшамайлик ва қанчалик мартабага эришмайлик, биз оиламиз билан доимо фахрланиб яшаймиз. Албатта, оилани асраш, авайлаш, эъзозлаш каби туйғулар бизга азал-азалдан ота-боболаримиздан меърос бўлиб ўтиб келаётган юксак қадрият саналади. Ҳар қандай миллий қадриятлар эса бизни инсон сифатида юксакликка етаклайди, маънавиятимизни бойитади. Бугун давлатимиз раҳбари оилани авайлаб асраш, уни ижтимоий, иқтисодий ва маънавий асосларини янада мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътиборни қаратмоқда. Хусусан мамлакатимизда кам таъминган, ижтимоий ҳи... »

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ШАКАРТЕРИ МФЙ ШОВКАН ҚИШЛОҒИДА ЯШОВЧИ ФУҚАРО СУХРОБ ЖЎРАЕВНИНГ 2020 ЙИЛ 7 МАЙДА YOUTUBE.COM ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИ ОРҚАЛИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИГА ЙЎЛЛАГАН МУРОЖААТИ ТЎҒРИСИДА Фуқаро Сухроб Жўраевнинг ушбу видеомурожаати туман ҳокимлиги ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ҳодимлари иштирокида 2020 йил 13 май куни жойида бориб ўрганиб чиқилди. Фуқаро С.Жўраев ўз мурожаатида 2019 йилнинг январ ойидан буён уй шароитида паррандачилик билан шуғулланиб келганлигини, шу давр оралиғида 2 нафар фуқарони доимий, 4 нафар фуқарони эса мавсумий равишда бандлигини таъминлаганлигини, уйда парранда боқиш қўшниларга зарар келтиргач, ўз фаолиятини тўхтатганлигини, шунингдек, туман... »

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ БОҒ, ТОК ВА ТУТЗОР ОРАЛАРИ ЎЗЛАШТИРИЛИШИ ҲИСОБИДАН ҚОПЛАНАДИ

Маълумки, коронавирус пандемияси туфайли сайёрамизнинг аксарият давлатлари, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам карантин ҳолати жорий этилди. Ана шундай оғир шароитда, мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, юртимиз аҳолиси бирдам бўлишиб, ҳар қандай вазиятда бир-бирини қўллаб-қувватлашда давом этишяпти. Шуни айтиб ўтишим лозимки, бугунги синовли кунларда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб барчани ҳар қачонгиданда кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда. Негаки коронавирус нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказишда давом этяпти. Лекин, бундан ҳеч қандай саросимага тушиш керак эмас. Мамлакатимиз ҳар қандай шароитда ҳам ўзини-ўзи озиқ-овқат ва бошқа зарур истеъмол товарлари б... »

Прокурор қарамоғига олган оилалар ҳолидан хабар олди

Прокурор қарамоғига олган оилалар ҳолидан хабар олди

Мамлакатимизда кузатилган коронавирус пандемияси даври қайсидир маънода халқимиз учун бир синовли кунларни ўтаб келмоқда. Шунга қарамай, ушбу синовли кунларда ҳам халқимиз бир-бирини ташлаб қўймади. Имконияти чекланган бир қанча оилаларга саховат қўлини узатди. Куни кеча Шаҳрисабз тумани прокурори Жасур Турсунов чин маънода саховат кўрсатиб, туманда яшовчи 5 та оилани карантин даври тугагунга қадар ўз қарамоғига олди. Шу билан бир қаторда ҳар бир оилага 500 минг сўмдан ҳомийлик ёрдами шаклида тортиқ этди. Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати »