ТОҒЛИКЛАРГА МАНЗИЛЛИ ТАРТИБДА УН ЕТКАЗИЛДИ
Шаҳрисабз туманидан қарийб 100 чақирим узоқликда бўлган Ҳисор тоғ тизмасида жойлашган Ҳисорак, Сарчашма, Ғилон маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли тоғли қишлоқлар аҳолиси талабини қондириш мақсадида жорий йилнинг 3 апрель куни туман ҳокими Исроил Аманов ташаббус кўрсатиб, туман прокурори Жасур Турсунов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Олим Тожиев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шавкат Қурбонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз туман бўлими бошлиғи Элбек Ахмедовлар билан биргаликда 15 тонна ун маҳсулотини етказиб беришни йўлга қўйишди. Қувонарлиси шундаки, ушбу хайрли ишга жавобан тоғлик қишлоқлар аҳоли... »