Yangiliklar

ВАҲИМАГА ТУШИШГА АСОС ЙЎҚ

Коронавирус пандемияси тарқалиши муносабати билан республикамизда 16 март куни карантин эълон қилингач, айрим фуқароларимиз орасида “озиқ-овқат маҳсулотлари тақчил бўлармиш” деган ноўрин ваҳиманинг пайдо бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Лекин шуни унутмаслик керакки, Президентимиз раҳбарлигида ташкил этиглан коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича ишчи комиссияси халқимизни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқда. Жойи келганда шуни айтиш керакки, вилоят ва туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари бозорларимизда, савдо-расталаримизда зарур озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг сунъий ўсиб кетмаслиги устидан қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳозирда биргина Шаҳрисабз мисолида олиб қ... »

Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Амановнинг коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши курашишни янада кучайтириш бўйича Шаҳрисабз тумани аҳолисига мурожаати

Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Амановнинг коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши курашишни янада кучайтириш бўйича Шаҳрисабз тумани аҳолисига мурожаати

Қадрли туманимиз фуқаролари! Бугун коронавирус пандемияси дунёдаги барча давлатларда қайд этилиб, у ўзининг тарқалиш жиҳати билан инсоният ҳаётига жиддий хавф солмоқда. Шуни эътироф этиш керакки, шахсан муҳтарам Президентимизнинг жуда катта саъй-ҳаракати, ташаббуси билан бу вируснинг мамлакатимиз ҳудудида тарқалишини олдини олиш, фуқароларимизнинг саломатлигини ҳимоялаш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жуда катта чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Шу мақсадда жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб республикамизда карантин эълон қилиниб, ҳудудларда эпидимиологик ҳолатни яхшилаш, коронавирусни тарқалишини олдини олиш бўйича муҳим тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Шуни унутмаслигимиз керакки,... »

Шаҳрисабз туманидаги барча жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

ЭЪЛОН Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2020 йил 11 мартдаги «Туман ҳокимлиги захрасидаги ер майдонлари бўйича лойиҳаларни тасдиқлаш ва мазкур лойиҳалар бўйича танлов ўтказиш тўғрисида»ги ҲҚ -257-103-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича ер майдонларини фермер хўжалигига ажратиш учун танлов 2020 йилнинг 30 март куни кундуз соат 10:00 да ўтказилади. Танловда иштирок этишга хоҳиши бўлган жисмоний ва юридик шахслар халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши раиси номига ариза ва унга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда жорий йилнинг 30 март кунига қадар туман қишлоқ хўжалиги бўлимига топширишлари керак. Мурожаат учун манзил: Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси 250 уй. Телефон: (75) 522... »

ДИҚҚАТ: ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ОНЛАЙН ШАКЛДА ОЛИБ БОРИЛАДИ!

Азиз фуқаро! Қуйида сиз Шаҳрисабз туман ҳокими Исроил Амановга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Насрулло Акбаровга ўз мурожаатингизни “Телеграм” тармоғи орқали йўллашингиз мумкин. Шуни эслатиб ўтиш жоизки, сизнинг ҳар бир йўллаган мурожаатингиз Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида ўрганиб чиқилади. Мурожаатларнинг барчаси “Телеграм” тармоғи орқали рўйхатга олинади. Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги:                          (+99890) 314-58-23          Telegram Оғзаки мурожаатлар учун:                                    (+99875)522-05-45   Шаҳрисабз тумани Халқ қабулхонаси... »

“Ўзингни асра” акциясига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устундир. Айниқса, бугунда дунё мамлакатлари коронавирус инфекциясига қарши кураш олиб бораётган бир паллада, ҳар бир инсон ўз саломатлиги ва яқинларининг соғлиғи учун ҳам шахсий гигиена талабларига қатъий риоя этиши талаб этилади. Куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутати Шаҳло Тоғаева туманимиз маркази ҳудудларида коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида “Ўзингни асра” акциясига иштирок этди. Депутат ушбу акция доирасида кенг жамоатчилик ҳудудларида коронавирусга қарши курашишга доир ўқув-қўлланмалар ҳамда ҳимоя воситаси сифатида тиббий ниқоблар улашиш била... »