Yangiliklar

ДЕПУТАТЛАР ИШЛАШИ КЕРАК

ДЕПУТАТЛАР ИШЛАШИ КЕРАК

Юртбошимиз яқинда ислоҳотларни ҳудудларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Хоразим вилоятига қилган ташрифи чоғида бугун Янги Ўзбекистонни қуриш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни самарали амалга оширишда депутатларнинг ўрнига алоҳида баҳо берди. Жорий йилнинг 12-13 март кунлари Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Дилором Имомова туманимизда бўлиб, жойларда сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Депутат 12 март куни туман ҳокимлининг кичик мажлислар залида туман Кенгаши депутатлари билан учрашиб, Президентимизнинг Парламентга қилган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни амалга о... »

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини эшитиш ва уларни ҳал этиш инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим омили саналади. Ўтган жума куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (ОМБУДСМАН) масъул ходими Шерзод Шодиев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим бошлиқлари иштирок этишди. Шу куни 50 нафардан зиёд юридик ва жисмоний шахсларнинг турли масалаларга доир мурожаатлари эшитилиб, уларга ечим топилди. — Бугунги қ... »

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАВР ТАЛАБИ Юртбошимизнинг жорий йилда Парламентга қилган Мурожаатномасида мамлакатимизда миграциянинг олдини олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни оилавий тадбиркорлик ва хусусий бизнесга кенг жалб этиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берди. Айниқса, ёшлар учун муносиб иш ўринларини яратиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш маҳаллий ҳокимият идоралари олдида турган муҳим вазифалардан бири эканлиги Мурожаатномада таъкидлаб ўтилди. Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов мана шу белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда маҳалла кесимида ёшлар билан учрашиб, уларни кичик ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича тадбиркорликка тортиш юзасидан таклифла... »

ЯХШИЯМКИ МАШИНАНИ БОШҚАРА ОЛМАЙ ҚОЛГАН

ЯХШИЯМКИ МАШИНАНИ БОШҚАРА ОЛМАЙ ҚОЛГАН

Яқинда Шаҳрисабз туманидаги “Қўшқанот” МФЙ биносида Шаҳрисабз туман Маъмурий судининг сайёр суди бўлиб ўтди. Унда Шаҳрисабз тумани “Қўшқанот” МФЙ, Қўшқанот қишлоғида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро Н.И. ҳамда Шаҳрисабз тумани “Тўдамайдон” МФЙ, Сахвант қишлоғида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро А.С. (айрим сабабларга кўра, судланувчиларнинг исм-шарифлари қисқартириб келтирилмоқда) устидан қўзғатилган маъмурий иш маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик иштирокида кўриб чиқилди. Жорий йилнинг 9 февраль куни тунги соат 00:35ларда фуқаро А.С. ўзига тегишли бўлган “Нексия” русумли автотранспорт воситасини қонунга хилоф равишда шериги, спиртли ичимлик истеъмол қилган Н.Ига бошқариш учун беради. У Мир... »

БЕГОЙИМ ОЛИМЖОНОВАНИНГ ЮТУҒИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

БЕГОЙИМ ОЛИМЖОНОВАНИНГ ЮТУҒИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Бугун республикамиз ёшларининг илм-фан, таълим, маданият, санъат, адабиёт ва спорт соҳасидаги қўлга киритаётган ютуқлари жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлмоқда. Бунинг замирида эса шахсан юртбошимизнинг қобилиятли ёшларимизнинг иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариш борасида кўрсатаётган алоҳида ғамхўрлиги ётибди, десак муболаға бўлмайди. Жорий йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан республикамизда Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди. Мана шу ёшлар орасида туманимиздаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Бегойим Олимжонованинг борлиги барчамизнинг қалбимизга алоҳида фахр, ифтихор туйғул... »