Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Жорий йилнинг 21 февраль куни Шаҳрисабз туманининг “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғини 16-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида анъанавий равишда ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасанинг раҳбар ва ҳодимлари, бўлим бошлиқлари ва ёшлар иштирок этишди. Ушбу учрашувда туман ҳокими Исроил Аманов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди. — Давлатимиз раҳбари 2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берди, — дейди Исроил Аманов. – Бунинг замирида эса мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур б... »