Yangiliklar

ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙМИЗ

ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙМИЗ

Жорий йилнинг 21 январь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси, туман ички ишлар бўлими ҳамда ЎзХДП Шаҳрисабз шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Шаҳрисабз туман Уй-жой қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликка чек қўйиш, диний экстремизм, терроризм каби маънавий таҳдидларни олдини олиш мақсадида “Ёшларни ёт ғоялардан асраймиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда бир қатор ўқувчи ёшлар ва ота-оналар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар  ахборот хуружи кучайиб бораётган ҳозирги даврда ёшларимизнинг ижтимоий тармоқлар орқали турли ёт ғоялар таъсири... »

106 ёшли шаҳрисабзлик онахоннинг орзулари нима эди?

106 ёшли шаҳрисабзлик онахоннинг орзулари нима эди?

Истиқлолимиз бахш этган неъмату имкониятларнинг саноғи беҳисоб. Улардан баҳраманд бўлиб яшаш эса — катта бахт, улуғ саодат. Шу боис бугунги дориламон кунларимизнинг ҳар бир дақиқасига қанча шукроналар айтсак, шунча кам. Орамизда шундай мутабар кишилар борки, уларнинг ҳолидан хабардор бўлиш, қўлларидан тутиб дуо олиш каби вазифаларни бажариш барчамиз учун фазилат саналади. Шу муносабат билан, ҳокимлик вакиллари Шаҳрисабз тумани, “Улоч” қишлоғида бўлишиб, маҳалла фаоллари ва фахрийлар иштирокида ушбу қишлоқда яшовчи 106 ёшни қаршилаган Шарофат ая Мирзаеванинг ҳолидан хабар олишди. — Хонадонимизга меҳмон кириб келиши билан барака ҳайр ҳам остонадан ҳатлаб келади, — дейди Шарофат ая ... »

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ЮЗАСИГА КЕЛГАН НОСОЗЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ЮЗАСИГА КЕЛГАН НОСОЗЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ

Жорий йилнинг 17 январь куни Телеграм ижтимоий тармоғининг “KESHNEWS” каналида “Лолистонда электр токида кучланишни кўриб, шу ҳам электр токими дейсиз” сарлавҳали танқидий хабар эълон қилинди. Унда электр энергияси кучланиши жуда пастлиги, ҳаттоки уйни ёритмаслиги айтиб ўтилган. Бундан ташқари, ушбу хабарда маҳалладаги симёғочлар ҳолати ҳам танқид остига олинган. Бу борада биз Шаҳрисабз туман электр тармоқлари корхонаси билан боғланиб, қуйидаги маълумотларни олишга мувоффақ бўлдик. Электр энергияси тез-тез учиш ҳолатлари кузатилишига сабаб, биринчи галда ҳаво ҳарорати кескин совиши туфайли, аҳолининг кундалик электр энергиясига бўлган эҳтиёжи ортиб кетганлиги, бу эса ўз навбатида электр тран... »

ТУМАН ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Ҳафтанинг ҳар шанба куни туман ҳокими иштирокида кун тартибидаги режага мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан қабул жараёни ташкил этилади. Жорий йилнинг 18 январь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов тумандаги барча корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаатини ўрганди. Ушбу қабулда фуқароларимиз томонидан жами ҳисобда 75 та мурожаатлар тингланиб, уларнинг 65 тасига тегишли тартибда тушунтириш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, 6 та мурожаатларни ўрганиш юзасидан масъул ходимларга кўрсатмалар берилди. Қолган 4 та мурожаатларнинг барчаси жойида ўрганилиб, қонунчилигимизга мувофиқ ҳолда қаноатлантирилди. Шуни алоҳида таъкидлаш ке... »

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Жамиятимизда ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш борсида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёшлар, хотин-қизлар ва кенг аҳоли қатлами ўртасида бу борада учрашувлар, давра суҳбатлари, шулар қатори профилактик тадбирлар ҳам доимий тарзда ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 17 январь куни Шаҳрисабз туман ИИБ ХПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майёр Моҳигул Кенжаева, туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Дилбар Джумаевалар билан биргаликда тумандаги “Темирчи” ҳамда “Чоршанбе” маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар ўртасида эрта турмуш ва ажрим масалаларини олдини олиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка чек қўйиш масалалари юзасидан профил... »