ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ
Ватанни асраш – Ватан ўғлонлари учун энг олий шараф ҳисобланади. Эрта-ю кеч, юртимиз сарҳадларида бизнинг хавфсизлигиз учун тинмасдан қўриқлаётган ҳарбийларимиз, посбонларимизни қанчалар эътироф этсак арзийди. Жорий йилнинг 13 январь куни Шаҳрисабз тумани 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева, халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши депутати Дилшод Ёров, фуқаролар йиғини масъул ходимлари, фахрий педагоглар, кекса нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди. Ушбу тадбирда Республ... »
 
				 
						
								 
						
								 
						
								 
						
								