Yangiliklar

ДАВЛАТИМ БАЙРОҒИ – ФАХРИМ-ҒУРУРИМ

ДАВЛАТИМ БАЙРОҒИ – ФАХРИМ-ҒУРУРИМ

Ҳаммамизга маълумки, ҳар йили 18 ноябрь мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Шаҳрисабз туманининг Чоршанбе қўрғонидаги 1-ТИП спорт мажмуасида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Исломиддин Аброров, тумандаги барча сектор раҳбарлари, Шаҳрисабз туман ҳокимининг мутасадди ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрийлар, ёшлар иштирок этишди. Тадбирни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов табрик сўзи билан очаркан, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг мамлакатимиз... »

Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Амановнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан табрик сўзи

Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Амановнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан табрик сўзи

Ҳурматли тадбир қатнашчилари! Азиз ёшлар! Мана бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигини кенг нишонлаяпмиз. 1991 йилнинг 18 ноябрь куни мустақил Ўзбекистонимизнинг тарихига жонажон Ватанимизнинг давлат рамзи бўлмиш Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун сифатида кирди ва ҳар йили бу кунни бутун халқимиз кенг нишонлаб келмоқда. Тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, буюк саркардаларимиз Широқ, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур Мирзоларнинг жанговар юришларида байроқ аскарларга катта руҳ ва шижоат бағишлаб, уларни буюк ғалабалар сари етаклаган. Шу жиҳатдан олиб қараганимизда юртимизда давлат рамзи бўлмиш байроқнинг пайдо бўлиш тарихи жуда узоқ ўтмишг... »

Фуқаро Самидилло Маҳмудов томонидан 2019 йил 6 ноябрь куни “facebook.com” ижтимоий тармоғи орқали Шаҳрисабз тумани Мираки маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Музроб Жалиловнинг мурожаати бўйича йўлланган хабарномаси юзасидан Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг МУНОСАБАТИ

Фуқаро Музроб Жалилов 2019 йил 29 апрелда Шаҳрисабз туман ҳокимлигига тумандаги Мираки маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  жойлашган эски клуб биносини “0” қийматда берилишини сўраб мурожаат этган. Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар билан атрофлича ўрганиб чиқилган. Ўрганиш натижаларига кўра, фуқаро Музроб Жалилов сўраган эски клуб биноси Шаҳрисабз туманидаги 15-сонли мактаб интернатига қарашли эканлиги аниқланган. Фуқаро Музроб Жалиловга  ушбу бино тумандаги 15-сонли мактаб интернати балансидалиги боис, амалдаги қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг розилик хати олинганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаг... »

ТЎЙНИНГ ҲАШАМДОРЛИГИ – БАХТНИНГ ТЎКИСЛИГИ ЭМАС

ТЎЙНИНГ ҲАШАМДОРЛИГИ – БАХТНИНГ ТЎКИСЛИГИ ЭМАС

Ўзбек миллати борки, меҳнат қилиб, азоб билан топган бор даромадини тўй қилиб, халққа едиради. Маълум бир муддат ўтгач, яна тўй қилиш учун шу билан бирга, данғиллама иморат кўтариш учун ҳам пул жамлашга киришади. Лекин, бугунги даврда тўй қилиш ҳам, уй кўтариш ҳам осонликча бўлмагани туфайли, кўп кишилар қарз-ҳавола орқали енгил йўлга ўтиб олишни одат тусига айлантиришди. Бутун уруғ-аймоғидан, дўст-у ёрларидан қарз ҳавола эвазига 7 маҳаллага дув-дув гап бўладиган тўй қилишдан нима наф… Албатта, буларнинг бари ҳақиқат. Шу муносабат билан куни кеча туманимиз фаоллари Ўзбекистон ХДПдан сайланган Шаҳрисабз тумани Кенгаши депутати Дилшод Ёров, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрис... »

ШАҲРИСАБЗ ТУМАН ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАН ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Куни кеча вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Шаҳрисабз шаҳар маданият саройида Шаҳрисабз туман фаоллари билан учрашди. Учрашувда вилоят ва туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим ва бошқарма бошлиқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туман фаоллари, тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фахрийлар, ёшлар иштирок этишди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Шаҳрисабз туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида янги иш ўринларини яратиш юзасидан кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳар бир оила тадбиркор Давлат дастури ижросини таъминл... »