Yangiliklar

“БОШ ВАЗИР КУБОГИ” МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

“БОШ ВАЗИР КУБОГИ” МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Шаҳрисабз тумани “Чоршанбе” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги спорт мажмуасида “Бош вазир кубоги” мусобақаси доирасида спортнинг футбол тури бўйича туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги барча корхона, ташкилот, муассаса ходимларидан ташкил топган 15 та жамоа ўзаро беллашишди. Мусобақа якуни бўйича туман босқида 3-ўринни туман халқ таълими бўлими жамоаси, 2-ўринни тумандаги футбол мактаб жамоаси ва мутлақ ғолибликни туман мудофа ишлари бўлими жамоаси қўлга киритишди. Мусобақа якунида ҳакамлар ғолибларга туман ҳокимлигининг махсус дипломи ҳамда эсдалик совғаларини тантанали равишда топширишди. Сарварбек Примов Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот ҳизмати раҳбари »

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мамлакатимиз тараққиётига бефарқ бўлмаган барчани жипслаштиради!

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мамлакатимиз тараққиётига бефарқ бўлмаган барчани жипслаштиради!

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Шаҳрисабз туман ҳокимлигида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурханов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти бўлинмаси раҳбари Туйчи Ёкобовлар ташкилотнинг аъзолари билан учрашди. Учрашувни Акмал Бурханов кириш сўзи билан очиб, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг мақсад ва вазифалари юзасидан йиғилганларга атрофлича маълумот бериб ўтди. — Бугунги кунда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати юртимиз тараққиётига бефарқ бўлмаган барчани бирлаштириб, халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари нода... »

“Маърифат зиёлилари” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди

“Маърифат зиёлилари” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди

Бугун 25 октябрь куни Буҳоро вилоятида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Маърифат зиёлилари” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ҳузуридаги “Маърифат тарғиботчилар жамияти” аъзоси, тумандаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Дилдора Бакирова иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ишчирокчиларга диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Сарварбек Примов Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари »

“Энг яхши китобхон” кўрик танлови бўлиб ўтди

“Энг яхши китобхон” кўрик танлови бўлиб ўтди

Бугун 25 октябрь куни Шаҳрисабз тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 35-сонли мактабгача таълим ташкилотида ажойиб тадбирларимиздан бири бўлиб ўтди. Тадбирнинг ажойиблиги шундаки, мактабгача таълим ташкилоти ҳодимлари “Энг яхши китобхон” кўрик танлови бўйича ўзаро беллашишди. Ушбу тадбирни ташкил этишда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги, халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутатлар гуруҳи, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ва тумандаги “Маърифат тарғиботчилар жамияти” тарғиботчилари иштирок этишди. — Бугунги тадбиримиздан кўзланган мақсадимиз ҳам барча-барчани китобхонлик мутолаасига чорлашдир, — дейди Республика М... »

ТИЛ — МИЛЛАТ ҒУРУРИ

ТИЛ — МИЛЛАТ ҒУРУРИ

Мамлакатимизда ҳар йили 21 октябрь санаси “Тил байрами” куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Мана бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан Шаҳрисабз туманидаги таълим, тиббиёт муассасаларида ва жамоат ташкилотларида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги бўйича бир қатор тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди. Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутати Дилшод Ёров, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бегзод Назаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаевалар жорий йилнинг 21 октябрь куни тумандаги 20-, 8... »