21 ОКТЯБРЬ – ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН
Ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзи саналади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, Давлат тили сифатидаги мақоми Конституциямизда алоҳида мустаҳкамлаб қўйилган. 1989 йил 21 октбярда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганди. Бугун мана шу тарихий воқеага роппа-роса 30 йил тўлди. Республикамизда «Ўзбек тилига Давлат тили мақомини бериш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши мустақиллигимизга ташланган илк дадил қадам деб баҳолаш мумкин. Чунки, ўша таҳликали даврда халқ, миллат тақдири учун ўта аҳамиятга молик бўлган бундай қонуннинг қабул қилиниши осон кечмаган. Шунинг учун ҳам бу ўз даврида том маъно... »