Yangiliklar

Пахта йиғим-теримига киришилди

Пахта йиғим-теримига киришилди

Шу йилнинг 20 сентябрдан бошлаб, Шаҳрисабз туманида пахта йиғим-теримига киришилди. Мана шу муҳим мавсум олдидан Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида барча сектор раҳбарлари туманимиздаги “Амир Ҳушвақтов” ва “Жўра Элбоев” ҳудудидаги фермер хўжаликлари далаларида бўлишиб, 2019 йил пахта ҳосилининг салмоғини кўздан кечиришди. Шу куни “Амир Ҳушвақтов” ва “Жўра Элбоев”ҳудудларида туман фаоллари йиғим-теримга жалб этилган уюшмаган аҳоли, фаҳрийлар ва атряд раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказилиб, унда Қуръон тиловат қилинди ва туманимиз пахта хирмонини тезроқ бунёд этишга оқ фотиҳа берилди. — Пахтани қанчалик тез, сифатли ва тоза терсак хирмонимиз салмоғи шунчалик юксак бўлади, ... »

Уюшмаган аҳолининг даромади ошади

Уюшмаган аҳолининг даромади ошади

Куни кеча, яъни 18 сентябрь куни шаҳримиздаги “Оқшом” тўйхонасида 2019 йил  пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов, тумандаги барча фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари иштирок этишди. Тадбирни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев очаркан, асосий эътиборни 2019 йил пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш, унга уюшмаган аҳолини кенг жалб қилиш ва шунинг ҳисобидан уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, иқтисодий таъминотини янада яхшилаш масалаларига қаратилди. — Муҳтарам президентимиз видеоселекторда таъкидлаганларидек, жорий йилда вилоятдаги бирор бир бюджет ташкилотлари пахт... »

ЯНГИ ЦЕХ ИШГА ТУШДИ

ЯНГИ ЦЕХ ИШГА ТУШДИ

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Шаҳрисабз туманининг Духчи МФЙ ҳудудида Финландия давлатининг технологияси асосида “Шаҳрисабз норуда материаллари” МЧЖга қарашли қум (песок), тош майдалаш (щебень) цехи ишга туширилди. Цехнинг очилиш маросимида Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида барча сектор раҳбарлари иштирок этишди. — Ушбу замонавий технология 5,5 миллиард сўм миқдорида маблағ ҳисобига харид қилинди, — дейди “Шаҳрисабз норуда материаллари” МЧЖ цех бошлиғи Акмал Алимов. – Цех учун зарур бўладиган классификатор аппаратини маҳаллий усулда ясаб, 250 миллион сўмга яқин маблағни тежаб қолдик. Цехнинг ишлаб чиқариш жараёни автоматик равишда бошқарилади ва бу ерда 5 киши фа... »

Ёшларга оид интерактив ўқув семинар бўлиб ўтди

Ёшларга оид интерактив ўқув семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз тумани Кенгаши  бошланғич ташкилот етакчилари иштирокида  ўқув семинар бўлиб ўтди. Ушбу ўқув семинарда вилоят Кенгаши ходимлари Ферузабону Абдураҳмонова, Илҳом Жамолов, Гулшан Каримова, Улуғбек Султоновлар сўзга чиқишиб, бугунги кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида қабул қилинган фармон, қонун ва қонун ости ҳужжатлар ижроси,шу билан бир қаторда юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус, эрта турмуш, ташкилотининг мақсад ва вазифалари, устав ва низоми ҳақида атрофлича сўз юритишди. Ушбу ўқув семинарда тумандаги мавжуд 85 нафар бошланғич ташкилот етакчи... »

Биллур томчилар

Биллур томчилар

Шаҳрисабз тумани Темирчи қишлоғида туғилган ижодкор София Узоқованинг ҳикоялар ва шеърлар тўпламидан иборат ўзининг илк «Биллур томчилар» деб номланган китоби чоп эътилди. Мазкур тўпламда содда, самимий, мард, қалби тоза инсонлардаги бағрикенглик каби хислатлар, одамларимиз орасида ҳали ҳам сақланиб қолган ажойиб қадриятлар, шунингдек, баъзи бир оилалардаги айрим муаммолар муаллифнинг ҳикоя ва шеърларида акс этган. Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.   »