Yangiliklar

«Менинг севимли асарим»» мавзусида  тадбир ўтказилди.

«Менинг севимли асарим»» мавзусида тадбир ўтказилди.

2019 йил 24 июль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, тумандаги 9230 -Ҳарбий қисм ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида Шаҳрисабз туманидаги денгиз сатҳидан 4 минг 400 метр баландликда, марказдан 80 километр юқорида жойлашган Кўл МФЙ ҳудудида жойлашган 9230-Ҳарбий қисмнинг Кўл постида ҳарбийлар билан «Менинг севимли асарим» мавзусида тадбир ўтказилди. Ҳарбийларнинг ўқиган асарлари юзасидан ўтказилган ноанъанавий таҳлил ижобий натижани берди ва саволнома асосида берилган саволларда фаол иштирок этган ҳарбийларга ... »

Шаҳрисабз туман Маънавият ва маърифат маркази фаолиятидан лавҳалар

Шаҳрисабз туман Маънавият ва маърифат маркази фаолиятидан лавҳалар

2019 йил 31 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида Шаҳрисабз туманидаги 33-18-19 сонли Мактабгача таълим муассасаларида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Маърифатли келажак” шиори остида акция ўтказилди. Акция доирасида болажонларга ўзбек халқ эртакларидан ўқиб берилди ҳамда эсдалик совғалари. эртак китоблар топширилди. 2019 йил 17-18 июнь кунлари Шаҳрисабз шаҳридаги Енгил саноат коллежида ҳамда Иқтисодиёт коллежида “Ёш китобхон “ Республика кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси туман бўлими ... »

Абитуриентлар энди онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.

Абитуриентлар энди онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.

Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган талабалар учун янги қулайлик пайдо бўлди. Энди улар ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали ҳужжат топширишлари мумкин. My.gov.uz порталида онлайн ҳужжат топшириш ойнаси пайдо бўлди. Энди абитуриентлар мана бу ҳавола орқали навбатда турмасдан 5та ОТМга (ТДЮУ, СамДУ, ҚДУ, ФарДУ, ГулДУ) онлайн ҳужжат топширишлари мумкин. My.gov.uz орқали рўйхатдан ўтиш 5 қадамдан иборат: 1-қадам. Паспорт, яшаш манзили ва телефон маълумотларини тўлдириш. 2-қадам. Тугатган таълим муассаси ҳақида маълумотларни киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб). 3-қадам. Таълим шакли (кудузги, кечги, сиртқи), таълим тили ва тест топшириш графикасини белгилаш. Шуни... »

«Солиқ тизими адолатли эмас. «Хуфиёна иқтисодиёт»ни рағбатлантирувчи омиллар бор». Сенат қўмитасида долзарб масалалар муҳокама қилинди

«Солиқ тизими адолатли эмас. «Хуфиёна иқтисодиёт»ни рағбатлантирувчи омиллар бор». Сенат қўмитасида долзарб масалалар муҳокама қилинди

Бугун, 12 июль куни Олий Мажлис Сенати биносида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг банк, молия, солиқ, божхона тизимини ислоҳ қилиш, инвестицион муҳитни шакллантириш, «хуфиёна иқтисодиёт»ни рағбатлантирадиган омилларни бартараф этиш каби долзарб масалалар муҳокама этилди. Қўмита аъзоси Улуғбек Сотиболдиев солиқ ва божхона тўловларини камайтириш кераклигига урғу берди. «Солиқ тизими адолатли эмас, сабаби икки томонлама солиққа тортиш ҳолатлари бор. Фойда солиғи тўлангандан кейин яна дивиденд солиғи тўланиши ҳолати, ягона ижтимоий тўловни иш берувчи тўлайди, деб талқин қилиниши, бир соҳа вакилларини рағбатлантириш эвазига бошқа соҳа  вакилларига солиқ юки оширилиши бунга ёр... »

Чирчиқда 10-синф қизлари қуйи синфда ўқийдиган қизни дўппослади. Жанжал видеоси ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилган

Чирчиқда 10-синф қизлари қуйи синфда ўқийдиган қизни дўппослади. Жанжал видеоси ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилган

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 21-мактаб ўқувчилари иштирокида рўй берган кўнгилсиз ҳолат ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида жорий йил март ойи бошларида тумандаги 21-мактабнинг уч нафар 10-синф ўқувчи қизлари 9-синф қизнинг сочидан тортиб, юз ва қорин қисмига зарбалар берган. Бемаъни сўзлар билан ҳақоратлаб урган. 10-синф ўқувчиларидан бири жанжални уяли телефони орқали тасвирга тушириб, ижтимоий тармоққа чиқариб юборган. Мазкур иш вояга етмаганлар бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясига тақдим этилди. Вояга етмаганлар бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясининг 2019 йил 6 июль кунги 72-сонли қарорига асосан ф... »