Шаҳрисабз туман ҳокимлигида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича тадбир.

Шаҳрисабз туман ҳокимлигида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича тадбир.

Жорий йилнинг 18 январь куни Шаҳрисабз туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабр кунидаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сонли қарорининг тумандаги ижроси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишни туман ҳокими Исроил Ибрахимович Аманов очиб берди ва бошқариб борди. Шунингдек йиғилишга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бош инспектори, подполковник Н.Қаюмов ҳамда Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник З.Муродовлар иштирок этишди.

Йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сонли қарори ижросини таъминлаш, туманда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотларининг фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва бажарилишини тизимлар кесимида ташкил этиш бўйича бир тўхтамга келиш зарурлиги, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар бўйича мутахасислар, профилактика инспекторлари ҳамда уларнинг ёрдамчилари бирдек масъул эканлиги, жиноятчиликка йўл қўймаган фуқаролар йиғинлари ходимлари рағбатлантирилиши, аксинча жиноятга йўл қўйган фуқаролар йиғинлари ходимларига жазо тариқасида ойлик маошининг 50 фоизигача жарима жазоси қўлланилиши тўғрисида тушунтириш ишлари бериб ўтилди.

Йиғилишда туман худудида 2018 йил мобайнида жиноят содир этилмаган 5 та маҳалла фуқаролар йиғини, жумладан Хисорак МФЙ, Кўл МФЙ, Мактабод МФЙ, Биғми МФЙ ва Тўдамайдон МФЙларнинг раислари, котибари, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассислари ва профилактика инспекторлари ҳамда ёрдамчилари иш фаолиятлари наъмуна сифатида кўрсатилиб, уларга эсталик учун қимматбаҳо совғалар топширилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник З.Муродов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи О.Тожиев ва маҳалла фаоллари сўзга чиқишиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича ўтказилаётган профилактика тадбирларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларни билдиришди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>