Туманда “Энг намунали ҳарбий оила” тадбири бўлиб ўтди.

Туманда “Энг намунали ҳарбий оила” тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни 15 май Халқаро оила куни муносабати билан Шаҳрисабз туманидаги 9230-ҳарбий қисмда Шаҳрисабз туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Хотин-қизлар қўмитаси, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида “Энг намунали ҳарбий оила” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Танловда 5 та шарт бўйича беллашган танлов ғолибларига “Энг намунали оила”, ”Энг маънавиятли оила”, ”Энг китобхон оила”, ”Энг зукко оила”, «Энг бахтиёр оила” номинациялари бўйича Шаҳрисабз туман ҳокими И.Амановнинг махсус ташаккурномалари топширилди.

Ўз маҳоратларини намоён этган танлов ғолиблари туман Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.