Харбий қисмда тадбир

Харбий қисмда тадбир

Жорий йилнинг 4 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташабусси билан, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида тумандаги 9230-ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни “Ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият,санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш” бўйича 5 та ташаббуснинг 4-йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида «Абул-Муин Насафий илмий мероси тарғиботи» ҳафталиги бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Унда “Маънавият тарғиботчилар жамияти” фаол аъзоси тарихчи Исмоил Мейлиев Абул-Муин Насафий ҳаёти ва ижоди ҳақида алоҳида тўхталди. Буюк аждодимизга бағишланган “Ҳақиқат қиличи” ҳужжатли фильм ҳарбийларимизда катта таъссурот қолдирди.