15 августдан бензин ва дизель ёқилғиси нархлари ошади

15 августдан бензин ва дизель ёқилғиси нархлари ошади

15 августдан бензин ва дизель ёқилғиси нархлари ошмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».

Қарорга мувофиқ 2019 йил 15 августдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:

  • Аи-80 автобензинга – 4500 сўм/литр (акциз солиғини ҳисобга олганда; ҳозир — 4000 сўм, ўсиш — 12,5 фоиз);
  • дизель ёқилғисига – 5400 сўм/литр (4800, +12,5%);
  • ЭКО дизель ёқилғисига – 5700 сўм/литр (4900, +16,3%) этиб белгиланди.

Аи91 маркасидаги бензин нархи (ҳозир 4500 сўм) 15 августдан биржа савдолари орқали белгиланади. (манба: daryo.uz)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>