Узоқ ҳудуддан пахта терадиган отрядлар шакллантирилди

Узоқ ҳудуддан пахта терадиган отрядлар шакллантирилди

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов узоқдаги пахта дала майдонлари кенг бўлган ҳудудлардан пахта териш мақсадида шакллантирилган 69 нафар отряд гуруҳи раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Йиғилишда туман ҳокими узоқ ҳудуддан пахта терадиганлар учун 3 маҳал бепул овқат, ётиб дам олишлари учун мос шароит, бунда кечалари турли концертлар уюштирилиши, барча ўзи севиб, томоша қиладиган телеканалларни доимий равишда томоша қилиш имкониятлари ҳам мавжудлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари биринчи терим учун килограммига 800 сўмдан, иккинчи теримдан эса килограммига 1200 сўмдан терим пулларини олишлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш давомида отряд раҳбарлари бу йилги пахта терими мавсумида ҳақиқатдан даромад орттириш имконияти мавжудлигини тушунган ҳолда жойларда вақтинча ишсиз юрган фуқароларни ушбу пахта йиғим-теримига жалб этиш бўйича керакли тушунтириш ишларини амалга ошириш лозимлигини билдириб ўтишди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.