“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мамлакатимиз тараққиётига бефарқ бўлмаган барчани жипслаштиради!

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мамлакатимиз тараққиётига бефарқ бўлмаган барчани жипслаштиради!

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Шаҳрисабз туман ҳокимлигида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурханов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти бўлинмаси раҳбари Туйчи Ёкобовлар ташкилотнинг аъзолари билан учрашди.
Учрашувни Акмал Бурханов кириш сўзи билан очиб, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг мақсад ва вазифалари юзасидан йиғилганларга атрофлича маълумот бериб ўтди.
— Бугунги кунда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати юртимиз тараққиётига бефарқ бўлмаган барчани бирлаштириб, халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари нодавлат, нотижорат ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар, айниқса ёшларнинг саъй-ҳаракатлари ва кучларини сафарбар этиш ҳисобланади, — дейди  “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурханов. – Шу ўринда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати аъзоларнинг фикр ғояларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокамага юзлантиради.
Учрашув давомида ҳаракат етакчилари аъзолар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказиб, унда бугунги кунда долзарблилиги бўйича бир қатор камчилик ва муаммолар, жумладан, тоза ичимлик суви, ишсизлик, ички йўлларни таъмирлаш каби муаммолар етакчиликни ташкил этганлигини инобатга олиб, ушбу камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича фикрларга юзланишди.
— Бугунги кунда бутун дунё миқёсида тоза ичимлик суви муаммо сифатида кўрилаяпти, — дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти бўлинмаси раҳбари Туйчи Ёкобов. – Шу ўринда бугунги ижтимоий сўровномада ҳам тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёж талаб даражасига кўтарилганлиги белгиланди. Биз бу муаммони бартараф этишда биринчи галда нималарга эътибор қаратишимиз керак, бу борада биринчи галда тоза ичимлик сувини тежовчи қурилмаларни ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқдир.
Учрашув сўнггида Акмал Бурханов йиғилишда барчани фаол бўлганлиги билан табриклаб, уларга “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати аъзолигига қабул қилинган аъзолик сертификатларини тантанали равишда топширди.
Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>