АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Ғелон Шаҳрисабзнинг энг қадимий гўшаларидан бири саналади. Денгиз сатҳидан анча баланд бу манзилда ҳозирги кунда 1127 хўжалик, 1550 та оила, 5552 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу қадим гўшанинг миллий маданияти, урф одати, анъаналари республикамизга кенг тарқалган. Юртимизнинг энг иқтидорли рассомлари Ғелон ҳаёти, урф-одати, анъаналари ҳақида ноёб дурдона асарлар яратганки, улар бугунги кунда дунёдаги бир қанча давлатларнинг санъат мўзийларида сақланиб келинмоқда. Ҳозирда ҳам ғелонликларнинг пичоқсослик, деҳқончилик соҳасидаги ҳунармандчилик бўйича яратган мактаблари мамлакатимизда юксак қадрланади.

Бугун вилоятимиз раҳбари Зойир Мирзаев мана шу қадим гўшага ташриф буюриб, қишлоқ аҳли, фаоллари, тадбиркорлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот жараёнида, аввало, қишлоқ аҳли вилоятимиз раҳбарининг бу гўшага ташрифидан чексиз миннатдор эканликларини билдирган ҳолда, Ғелон қишлоғини ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жиҳатдан ривожлантириш бўйича таклифларини илгари сурдидар.

Шуни фаҳр билан айтиш керакки, тоғли халқ ўзининг иқтидори, қобилияти, тадбиркорлиги билан доимо ажралиб туради.

Мулоқот жараёнида Ғелон аҳли вилоятимиз раҳбарига бу қишлоқнинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятларини очиқ намоён этишди. Унда қишлоқни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада юксалтириш бўйича муҳим муаммолар ўртага ташланиб, уларга ечим изланди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>