ЭНГ КЕКСА ТАДБИРКОР

ЭНГ КЕКСА ТАДБИРКОР

Инсоният қаерда яшамасин, ўзи учун имконият, шарт-шароит яратади. Тўғри, бизнинг наздимизда тоғда яшаш гуёки роҳат-фароғат саналади. Аммо, айнан цивилизация марказидан анча узоқ бўлган гўшаларда инсонларнинг ҳаёт кечириши, кундалик муаммоларига ечим топиши осон кечмайди. Бунга вилоятимиз ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ўзлари гувоҳ бўлди.

Шундай қишлоқнинг марказида 84 ёшли отахонимиз Қурбонали Ҳақназов сувнинг табиий оқимидан фойдаланган ҳолда ун тегирмонини йўлга қўйиб, халққа ўзини хизматини ташкил этиб келаётганлиги вилоятимиз раҳбарининг алоҳида меҳрини қозонди. Аҳир ҳар қандай шароитда инсон ўзи ва қишлоқ аҳли учун мана шундай шарт-шароит яратаётганлиги бу ҳар қандай таҳсинга лойиқдир.

Вилоятимиз раҳбари бу инсоннинг мана шундай саъй-ҳаракатларига баҳо бераркан, инсон ёшидан қатъий назар тадбиркорлик билан шуғулланса, билингки жонажон Ўзбекистонимизнинг равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Вилоятимиз раҳбари бу кекса тадбиркоримизга ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдирган ҳолда ўзининг совға-саломларини улашди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>