БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ!

БАЙРОҒИМ – ФАХРИМ, ҒУРУРИМ!

Байроғимиз, ғурур ва фахр тимсолидир. У мамлакатимиз рамзи ҳисобланибгина қолмай, Ватанимиз остонасида улғаяётган ҳар бир ёшнинг муҳаббати рамзи ҳам ҳисобланади. Шу билан бир қаторда давлат рамзлари – мамлакатларнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсолида ҳам тушунилади.

Шу ўринда куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева, халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгаши депутати Дилшод Ёровлар туманнинг тоғли ҳудудларидан бўлмиш, Кўл қишлоғида бўлишиб, у ердаги 64-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 28 йиллига бағишлаб, маъанавий-маърифий тадбирни ташкил этишди.

Ушбу тадбирда Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда туман маданият бўлими ходимлари ҳам иштирок этишиб, тадбир қатнашчиларига ўзгача байрам шукуҳини тортиқ этишди. Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси томонидан байрам муносабати билан ўқувчи ёшларга турли хилдаги китоблар тақдим этилди.

Шу билан бирга тадбир ташкилотчилари Кўл қишлоғидаги ҳарбийлар учун барпо этилган хизмат уйларида бўлишиб, у ерда истиқомат қилаётган хонадон вакилларини ҳам мамлакатимиз байроғининг 28 йиллиги билан самимий қутлашди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>