КУЗ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАРНИ ПУХТА БАЖАРАЙЛИК

КУЗ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАРНИ ПУХТА БАЖАРАЙЛИК

Деҳқончилик соҳасида амалга ошириладиган ишлар мавсум танламайди. Айниқса, бу борада куз-қиш ойларида агротехник тадбирларни пухта ҳамда сифатли қилиб, амалга оширсак, бу келгуси йилнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳосилдорлик даражасини белгилаб беради. Мана шу талабдан келиб чиққан ҳолда Шаҳрисабз туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида агротехник тадбирларни бажаришга пухта киришилмоқда.

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни туман “Машина трактор парки” ДАЖда туман ҳокимининг мутасадди бўлим бошлиқлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари, фермер хўжаликлари раислари ҳамда механизаторлар иштирокида қишлоқ хўжалигида куз-қиш мавсумидаги агротехник тадбирларни бажариш масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди. Уни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов очаркан, бу борада туманимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтиб, йўл қўйилаётган камчиликларга танқидий баҳо берди.

— Биринчи галда барча фермер хўжаликлари раислари кузги шудгорлаш ишларини кечиктирмасдан сифатли амалга оширишлари зарур, — дейди Исроил Аманов. -Шудгорлашни айни кунларда тунги пайтда бажарилса, меҳнат унумдорлиги юқори бўлади. Туман “Машина трактор парки” ДАЖ ўзида мавжуд барча ҳайдов тракторларни узлуксиз ишлашини таъминлаши шарт. Ҳайдов тракторларига даланинг ўзида техник хизмат кўрсатишлари, механизаторларга қулай меҳнат шароитлари яратишлари ҳамда уларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириб боришлари лозим бўлади.

Семинарда қишлоқ хўжалиги соҳасида агротехник тадбирларни бажаришда иштирок этаётган барча механизаторларга моддий рағбат сифатида ун, ёғ, картошка, сабзи, пиёз каби озиқ-овқат маҳсулотлари, қишки иш кийимлари ва 500 минг сўмдан пўл маблағлари тарқатилди.

Бўлиб ўтган семинарда ушбу мавсумни самарали якунлаш бўйича тадбирлар режаси тасдиқлаб олинди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>