“M5” телеканалининг 2019 йил 3 декабрь куни кеч соат 21:30ларда “Марказий студия” ахборот дастурида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманининг “Гулустон” ҳудудида фаолият олиб бораётган “Маматқулов Зафар Абдураимович” фермер хўжалигининг фаолияти хусусидаги танқидий кўрсатув борасида РАДДИЯ

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги “M5” телеканалининг “Марказий студия” ахборот дастури томонидан 2019 йил 3 декабрда намойиш этилган Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги “Маматқулов Зафар Абдураимович” фермер хўжалиги фаолиятига доир танқидий кўрсатув тумандаги мутасадди бўлим раҳбарлари иштирокида чуқур ўрганилиб, таҳлил қилиниб, қўйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Шаҳрисабз тумани “Гулистон” ҳудудидаги фермер хўжаликларига тегишли боғ ва токзорлардан фойдаланиш даражаси чуқур ўрганилганда, қўйидагилар аниқланган. Яъни, яқин қариндошларга тегишли ҳудуддаги “Маматқулов Зафар Абдураимович” фермер хўжалиги 2,0 гектар, “Маматқул ўғли Шукур” фермер хўжалиги 3,8 гектар, “Маматқулова Барчиной Абдураимовна” фермер хўжалиги 2,0 гектар, “Жўраев Равшан Тўра ўғли” фермер хўжалиги 2,0 гектар, “Раббимов Дониёр” 2,0 гектар, “Маматқулова Шахноза” 1,6 гектар, Жами 13,4 гектар боғ ва узумзор майдонлари мавужудлиги маълум бўлган. Уларга 2018 йилда жами 109,5 тонна мева ҳосили етиштириш, шундан 54,7 тоннасини экспортга, 30,6 тоннасини қайта ишлаш корхоналарига, 11 тоннасини заҳирага ва 13,2 тоннасини ички истеъмол бозорларига йўналтириш бўйича шартномалар тузиш белгиланган бўлиб, амалда эса ҳеч қандай шартномалар тузилмаган, мева ва узум маҳсулотлари етиштириб берилмаган.

Давлатимиз раҳбари томонидан озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш борасида эртачи сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича ҳам бу хўжаликда хеч қандай чора-тадбир кўрилмаган. Яъни, боғ қатор ораларига тўқсонбости усулида экспертбоп экинлар экилиши лозим бўлсада, бундан ташқари боғ қатор оралари 8-6 метр ташкил этсада, сабзавот маҳсулотлари етиштирмаган.

Туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотларни таҳлил қиладиган бўсак, “Маматқулов Зафар Абдураимович” фермер хўжалиги 1,7 гектар боғ майдонидан 2016 йилда 4,6 тонна, 2017 йилда 7,6 тонна, 2018 йилда 7,2 тонна мева маҳсулотлари етиштирган. Фермер хўжалигининг 2016 йилда олган даромади 1 миллион 470,8 минг сўмни, 2017 йилда 3 миллион 336,5 минг сўмни, 2018 йилда 3 миллион 837,0 сўмни ташкил этган. Шу жумладан, “Маматқулова Барчиной Абдураимовна” фермер хўжалиги ҳам 1,7 гектар боғ майдонидан 2016 йилда 4,6 тонна, 2017 йилда 7,6 тонна, 2018 йилда 7,2 тонна мева маҳсулотлари етиштириб, фермер хўжалигининг 2016 йилда олган даромади 1 миллион 470,8 минг сўмни, 2017 йилда 3 миллион 336,5 минг сўмни, 2018 йилда 3 миллион 837,0 сўмни ташкил этган. Яна шунингдек, “Маматқул ўғли Шукур” фермер хўжалиги ҳам 3,4 гектар боғ майдонидан 2016 йилда 10,0 тонна, 2017 йилда 15,6 тонна, 2018 йилда 12,8 тонна мева маҳсулотлари етиштириб, фермер хўжалигининг 2016 йилда олган даромади 4 миллион 963,0 минг сўмни, 2017 йилда 7 миллион 335,0 минг сўмни, 2018 йилда 5 миллион 339,0 сўмни ташкил этган.

Ушбу фермер хўжаликларнинг жами топган даромадлари умумлаштирилганида эса 2016 йил давомида 7 миллион 904,6 минг сўмни, 2017 йилда 14 миллион 8,0 минг сўмни, 2018 йилда 13 миллион 13,0 минг сўмни ташкил этган холос.

Юқоридаги асосли манбааларга таянган ҳолда телерепортажда журналист Ғолиб Амиров билдираётган 200 миллион сўм даромаднинг асоссизлиги очиқ намоён бўлаяпти.

Энди “Маматқулов Зафар Абдураимович” фермер хўжалигининг иқтисодий кўрсаткичларига назар ташлайдиган бўлсак, бу фермер хўжалиги банк хисобига 2016 йилда 450 минг сўм, 2017 йилда 800 минг сўм, 2018 йилда 853,9 минг сўм, 2019 йилда эса 1 миллион 271.3 минг сўмни қайд этган ҳолос.

Юқоридагилардан шу нарса кўринадики, мазкур фермер хўжалиги етиштирган мева сабзавот маҳсулотларини белгиланган шартнома асосида сотмаган ва маблағларни банкка кирим қилмаган. Бу билан у Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси талабларини қўпол равишда бузган.

Яна шунингдек, йўқоридаги фермер хўжаликлари бирлаштирилиб, “Маматқулов Зафар Абдураимович” фермер хўжалигига қайта асос солинганидан сўнг ҳам ўтган давр мобайнида фермер хўжалиги раҳбари интенсив боғ яратиш бўйича ҳеч қандай амалий чора-тадбир кўрмаган. Боғдаги мевали дарахтлар эскириб, ҳосилдорлик даражаси тушиб кетганлиги текширув натижасига кўра аён бўлган.

Телерепортажда таъкидланганидек, “Маматқулов Зафар Абдураимович” фермер хўжалигининг рентабиллик даражасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорига асосан тузилган туман ишчи комиссияси ўрганиб чиқиб, ҳулоса берган.

Мазкур фермер хўжалигининг жами 13,4 гектар боғи бўлиб, шунинг телерепортажда кўрсатилганидек, 8 гектари эмас, 4,3 гектар ҳудуди бузилган. телерепортажда айтилганидек, фермер хўжалининг 4000 мингта эмас, балки 900га яқин ҳосилдорлик даражаси паст бўлган дарахт кўчатлари бузилиб, бошқа қишлоқ хўжалиги экин турлари экилган.

Айни дамда боғнинг бузилмай қолган 9,1 гектар ери ўрганган ишчи гуруҳ томонидан хатловдан ўтказилиб, унда 830 та мевали дарахтлар борлиги аниқланган.

Юқоридаги телерепортажни тайёрлашда журналист Ғолиб Амиров Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда бирёқлама ёндашган. Яни, фермер хўжалиги раҳбарининг мурожаатини ўрганишда чуқур журналист суриштируви олиб бормаган.

Яна шунингдек, телерепортажда 11 хўжаликда яшовчи 35 нафардан иборат оила вакиллари ушбу фермер хўжаликда фаолият олиб бориши айтиб ўтилган. Аслида эса ушбу фермер хўжалик хисобида 13 нафар киши фаолият олиб боришлиги аниқланган.

Бундан ташқари юқоридаги телерепортажда журналист Ғолиб Амировнинг малакасизлиги туфайли Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов номига бир неча бор ушбу фермер хўжалигига умуман дахлдор бўлмаган фуқаролар, яъни қариндош уруғлар томонидан “Кун.узга ёз, парталга чиқ, нима қилиб бера олади” деган асоссиз гаплар экранга чиқариб юборилган. Бу билан шахснинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинган. Журналист Ғолиб Амиров мана шу асоссиз гаплар экранда намойиш этилганлиги учун ҳам қонун олдида жавобгар бўлиши керак.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>