ТАДБИР БАРЧА ДИЛЛАРГА ИЛИҚЛИК УЛАШДИ

ТАДБИР БАРЧА ДИЛЛАРГА ИЛИҚЛИК УЛАШДИ

Дунёда атрофдагиларга меҳр-мурувват улашиш энг катта савоблардан бири саналади. Айнан, мана шу қадрият халқимизнинг миллий маънавиятига айланган, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, юртбошимиз бошчилигида бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ҳам кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, боқувчисини йўқотган инсонларга мадад қўлини чўзиш асосий вазифа бўлиб қолмоқда.

Жорий йилнинг 28 декабрь куни туманимизда меҳр-мурувватга йўғрилган ажойиб бир тадбир ўтказилди. Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Амановнинг ташаббуси билан янги йил байрами арафасида тумандаги бир қанча корхона, муассаса, ташкилотлар, тадбиркорлар ва фермерларнинг ҳомийлиги асосида 45 нафар кам таъминланган оила фарзандларига бошоёқ қишки кийим сарполари совға қилинди.

Тадбирда сўз олган Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов мамлакатимизда инсон манфаати, унинг қадр-қиммати олий қадрият даражасида эътироф этилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

— Юртбошимиз халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашни ўзининг юксак мақсади даражасига қўйиб, бу борада сўнгги 3 йилда амалга оширилган хайрли ишларга ўзимиз гувоҳ бўлаяпмиз, — дейди Исроил Аманов. – Бир инсоннинг оғирини енгил қилиш ёки унинг корига яраш бу динимизда ҳам юксак таърифланган. Айниқса, бугун балоғатга етаётган фарзандларимиз давлатимизнинг ўзига кўрсатаётган ғамхўрлигини юракдан ҳис этса, билингки, у доимо Ватанига, халқига садоқат билан хизмат қилади. Бугунги тадбирнинг моҳияти замирида ҳам айнан мана шу мақсад ётганлиги сабабли ҳеч ким бу хайрли ишдан ўзини четга олмади.

— Хайр-эҳсоннинг даражасини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди, — дейди фаҳрий педагог Абдураим Абдусамадов. – Бугун туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган хайрия тадбирида иштирок этиб, шуни юракдан ҳис этдимки, халқимизнинг бир-бирига бўлган эътиборини янада юксалтирсак, Ўзбекистонда бирорта эҳтиёжманд оила қолмайди. Бугунги тадбир учун мен шахсан, туман ҳокимлигига, мана шу хайрия тадбирига фаол иштирок этган барча ҳиммати баланд тадбиркорларимизга, ташкилот раҳбарларига ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман. Улар мустақил Ўзбекистонимизнинг келажакдаги ворисларига катта саховат кўрсатиб, мустақиллигимизнинг пойдеворини янада мустаҳкамлашди.

— Куни кеча президентимиз видеоселектор орқали бутун республикамиздаги фаол ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгаши раиси Абдушукур Янгиев. – Давлатимиз раҳбари ёшлар сиёсатини мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг устувор даражасига кўтариш бўйича ўзларининг илғор таклифларини илгари сурдилар. Бугунги кунда таълим, тарбия ҳамда ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрнини топиш масалалари босқичма-босқич ўз ечимини топаяпти. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг салмоғини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Чунки, ёшларимизга муносиб ҳаёт тарзини яратиш, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини юзага чиқариш учун шарт-шароитларни таъминлаб бериш, юртбошимизнинг энг катта орзу-нияти саналади. Бундай ғамхўрликлар, албатта, ўз мевасини беради ва бугун камолотга етаётган ёшлар эртага Ватан, халқ юкини бемалол елкасига кўтара олади.

Бугунги ўтказиилган хайрия тадбиридан ёшларимиз қалбида эртанги кунга умид ва ишонч уйғонди.

 

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>