ЯНГИ ЙИЛГА МУНОСИБ СОВҒА БЎЛДИ

Бутун дунё аҳли янги йилни ўзгача бир интиқлик билан қарши олишади. Чунки, ҳар бир инсон бу байрамдан ўзининг юксак орзу-ниятларини ушалишини ният қилишади. Ўтиб бораётган 2019 йил Шаҳрисабз тумани ҳаётида ҳам унутилмас воқеаларга бой бўлди. Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ўсиб, барча соҳаларда яхши натижалар қўлга киритилди. Асосий эътибор эса давлатимиз раҳбари белгилаб берган энг катта масала аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, уларга муносиб турмуш тарзини яратиб беришга қаратилди.

Жорий йилнинг 29 декабрь куни бу борада бошланган хайрли иш, яъни туманимиздаги Шаматон маҳалла фуқаролар йиғинида 96 та кам таъминланган оилаларга янги кўп қаватли ҳонадонларнинг калитларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман фаоллари, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллари, фахрийлар ва ёшлар ҳозир бўлишди.

Уни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов очаркан, тадбир иштирокчиларини ва улар орқали барча Шаҳрисабз тумани аҳлини тобора яқинлашиб келаётган, янги 2020 — кумуш сичқон йили билан қизғин муборакбод этди.

— Ҳар бир оиланинг энг юксак орзуси бу уларнинг ўз уй-жойларига эга бўлишидир, — дейди Исроил Аманов. Бу халқимизнинг ўзоқ тарихдан шаклланиб келган миллий ва маънавий қадрияти саналади. Президентимиз айнан бугун ижтимоий аҳволи оғир, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган оилаларни имтиёзли асосда босқичма-босқич уй-жойлар билан таъминлаш масаласини олдимизга долзарб вазифа сифатида қўймоқдалар. Бугун фойдаланишга топширилаётган 96 хонадондан иборат уй-жойларнинг бошланғич бадал суммасининг 15 тасини республика хотин-қизлар қўмитаси, 20 тасини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи респубика Кенгаши жамғармалари ҳамда 14 тасни Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида тўлаб берилди. Бугун мана шу оилалар 2-3 хонадан иборат замонавий асосда қўрилган хонадонларда янги йил байрамини муносиб қарши олишади.

— Бу янги иморатлар фуқароларимизга янги йилга энг муносиб совға бўлди, — дейди Шаматон маҳалла фуқаролар йиғини фахрийси Толиб бобо Алимов. – Шунга ишонаманки, бу кун янги уй эгалари соҳиблари, айниқса уларнинг фарзандлари ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб қолади. Бунинг учун мен шахсан муҳтарам юртбошимизга ҳукуматимиз раҳбари, вилоят ва туман ҳокимларига бутун Шаҳрисабз тумани аҳли номидан самимий миннатдорчилигимни билдираман. Шуни ифтихор билан айтишим керакки, эзгу ишларга қўл ўрган инсон доимо яратганнинг назари эътиборида бўлади. Мана шу хайрли ишга ўзининг баҳоли қудрат ҳиссасини қўшган қурувчиларимиз, ҳомийларимиз, ҳиммати баланд тадбиркорларимизнинг ишларига Яратганнинг ўзи баракалар ато этсин. Юртимизнинг шу кунларига кўз тегмасин. Янги йил барчамизга фақат зафарлар олиб келсин.

— Бир неча йилдан буён оиламиз билан шароити йўқ жойда, қийин аҳволда яшаб келаётган эдик, — дейди биз билан суҳбатда Шаҳрисабз тумани Танхоз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ногирон фарзанди бўлган оила соҳибаси Нодира Ортиқова. – 2018 йилда Шаҳрисабз туман ҳокимлигига, Ўзбекистон республикаси Президенти Халқ қабулхонасига мурожаат қилгандик. Бошланғич тўлови хотин-қизлар қўмитаси томонидан тўлаб берилиб, бугун 2 хонали уй-жойга эга бўлиб турибмиз. Рости, фарзандларимнинг қувончини таърифлашга сўз топа олмаяпман. Буни кўриб, кўзларимга қувонч ёшлари келяпти. Бизга шунчалик ғамхўрлик кўрсатган Президентимиз бошимизга омон бўлсинлар.

Шунингдек, тадбирда туман ҳокими Исроил Аманов янги уй эгаларига хонадон калитларини тантанали равишда топшириб, уларни янги йил билан яна бир бор табриклади.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Расмий сайт: http://shahrisabzt.uz

Telegram: https://t.me/shahrisabz_t

Facebook.com: https://www.facebook.com/Shahrisabz.tumani/

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>