ИРБИС — ҚОР БАРСИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

ИРБИС — ҚОР БАРСИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

Мушуксумонлар оиласига мансуб, ҳайвонот оламида жуда ҳам камайиб бораётган, Марказий ва Жанубий Осиё жониворлари подшоси деб аталмиш ирбис — қор барси бугунги кунда дунё миқёсида бор йўғи 16 та мамлакатда 3-4 мингтагача борлиги тасдиқланиб, шулар сирасига Ўзбекистон Республикасида ҳам 20-22 та мавжудлиги қайд этилган.

Яқинда Шаҳрисабз туманидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳодимлари туманнинг тоғли ҳудудида ирбис — қор барсини учратганлигини маълум қилишди. Қўриқхона ходимлари ушбу жониворни ҳаттоки суратга ҳам олишга муваффақ бўлишди.

Бугунги кунда қор барсини сақлаш бўйича кўплаб халқаро анжуманлар, форумлар ташкил этилган. Буларнинг натижасида ер юзасидаги барча қор барси халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ҳимояси остига олинган. Шунингдек, ушбу жонивор мавжуд барча давлатларда “Кизил китоб”га  киритилган.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>