БОБУРНИ ЁД ЭТИБ…

БОБУРНИ ЁД ЭТИБ…

Бугун Шаҳрисабз туманидаги 16-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллиги муносабати билан “Назим ва Наво” номли бадиийлаштирилган тадбир бўлиб ўтди.

Унда тумандаги барча корхона, ташкилот, муассаса раҳбар ва ходимлари, ота-оналар ва ёшлар иштирок этишди.

Бобурнинг энг буюк асари “Бобурнома”сида Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон, Эрон халқларининг XV аср охири — XVI асрнинг биринчи ярмидаги тарихи акс этган. Бобур асосий ҳаётини Ҳиндистонда яшаб ўтган бўлсада, уни юрт соғинчи асло тарк этмаган.

Толеъ йўқки жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишниким, айладим хатолиғ бўлди,
Ўз ерин қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ёраб, нетайин, не юз қоролиғ бўлди.

Тадбир давомида 16-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчи ёшлари ўзбек миллий ва мумтоз наволаридан ҳиргойи қилишиб, йиғилганларга ўзгача кайфият улашишди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>