ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАНМОҚДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАНМОҚДА

Анъанага кўра, ҳар ҳафтанинг жума куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Насрулло Акбаров иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Унда жами 72 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг 60 та мурожаатлари ўрганилди. Олинган маълумотларга кўра, жами 60 та мурожаатларнинг 2 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилган, 8 таси бўйича ўрганиб чиқиб, ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилган, 50 та мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, юридик ва жисмоинй шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича ер ажратиш, тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш, янги турар жойларга эга бўлиш масалаларига эга бўлиб, бу борада амалдаги қонунларимизда белгилаб берилган талаб ва тартиблар тегишли мутахассислар томонидан уларга тушунтириб берилди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>