ДЕПУТАТЛАР ИШЛАШИ КЕРАК

ДЕПУТАТЛАР ИШЛАШИ КЕРАК

Юртбошимиз яқинда ислоҳотларни ҳудудларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Хоразим вилоятига қилган ташрифи чоғида бугун Янги Ўзбекистонни қуриш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни самарали амалга оширишда депутатларнинг ўрнига алоҳида баҳо берди.

Жорий йилнинг 12-13 март кунлари Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Дилором Имомова туманимизда бўлиб, жойларда сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Депутат 12 март куни туман ҳокимлининг кичик мажлислар залида туман Кенгаши депутатлари билан учрашиб, Президентимизнинг Парламентга қилган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг вазифалари тўғрисида давра сўхбати ўтказди.

— Бугун халқ вакили бўлиш депутатдан жуда катта масъулият ва ташаббусни талаб этади, — дейди Дилором Имомова. – Айниқса, туман Кенгаши депутатлари ўзлари сайланган округ ҳудудидаги ижтимоий, иқтисодий муаммоларни чуқур ўрганиб чиқишлари, ушбу ҳудудни ривожлантириш бўйича туман ҳокимлиги томонидан қабул қилинган дастурнинг ижросини таъминлаш юзасидан жамоат назоартини кучайтириш керак. Чунки, ҳар битта қишлоқ ва маҳаллада аҳолини ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатаётган муаммолар мавжуд ва улардан биз кўз юмиб кетаверсак, бу масалалар ҳеч қачон ўз ечимини топмайди. Булар мактабгача ёки мактаб таълими, тиббий хизмат, электр, газ, сув таъминоти, йўл носозлиги ва бошқа масалаларга доир бўлиши мумкин. Бу масалалар бўйича ҳар бир туман Кенгаши депутатининг қўлида йўл харитаси бўлиши керак.

Туман Кенгашида партия гуруҳлари алоҳида-алоҳида эмас, балки ҳар бир масала бўйича бирлашиб, ечим изласалар, бундан кўзланган самара юқори бўларди. Сессияларда кўриладиган ҳар қандай масалаларни, аввало, депутатлар, партия гуруҳлари, доимий комиссиялар жойларда бориб ўрганишлари ва ўзларининг аниқ таклиф-мулоҳазаларини билдиришлари керак.

Жорий йилдан бошлаб, маҳалла Кенгаши партия гуруҳи раҳбарларининг амалга оширган ишлари бўйича ахборотларни қонунчилик палатасида эшитиш таклифи билдирилмоқда.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари