ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини эшитиш ва уларни ҳал этиш инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим омили саналади. Ўтган жума куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (ОМБУДСМАН) масъул ходими Шерзод Шодиев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим бошлиқлари иштирок этишди.

Шу куни 50 нафардан зиёд юридик ва жисмоний шахсларнинг турли масалаларга доир мурожаатлари эшитилиб, уларга ечим топилди.

— Бугунги қабулдан шуни англадимки, қачонки жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига амалдаги қонунларга таянган ҳолда адолатли ечим топилса, Бу фуқароларнинг ҳокимятларга бўлган ишончини янада оширади, такрорий мурожаатларнинг олдини олади, — ОМБУДСМАН вакиллиги масъул ходими Шерзод Шодиев. — Қолаверса, фуқароларнинг мурожаат қилиш бўйича ҳуқуқий саводхонлигини ўстириб бориш ҳам керак.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича аҳолига қулайликлар яратиш бўйича кўчма қабулларни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова ҳам ўзининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>