АСОСЛАНМАГАН АХБОРОТГА ИШОНМАНГ!

АСОСЛАНМАГАН АХБОРОТГА ИШОНМАНГ!

Мамлакатимиз аҳли синовли кунларни бошидан кечираётган бир пайтда турли хил ижтимоий тармоқларда ун, картошка маҳсулотларнинг нархи ошган ҳолатлари учрамоқда. Лекин ушбу ҳолат юзасидан давлат ҳодимлари неча бор текширувлар ўтказмасин, берилган ножуя хабарлар асосга эга эмаслиги аён бўлмоқда.

Куни кеча телеграм ижтимоий тармоғида яна бир шунга ўхшаш холат келтирилган хабарга гувоҳ бўлдик. Унда келтирилишича, бир қоп уннинг нархи 230 минг сўмлиги, картошка эса 7 минг сўм миқдорда эканлиги кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари кўчаларда таксилар қатнови 5 минг сўмгача ҳаракатланаётганлиги ҳақида маълумот берилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз туман бўлими, туман ички ишлар бўлими, туман солиқ инспекцияси бўлими ва туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлими ходимлари билан биргаликда Шаҳрисабз тумани маркази ҳудуди кўздан кечирилди.

Ўрганиш ишлари давомида ҳудуддаги савдо расталари ва озиқ-овқат дўконларидаги маҳсулотлар қийматини яна бир бор ўрганишди. Доимгидек, бозор ва савдо расталарида истеъмол учун барча маҳсулот турлари мавжудлиги, уларга белгиланган қиймат ҳам арзонлаштирилган шаклда сотилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ҳодимлари томонидан карантин талаб-қоидаларига мувофиқ Шаҳрисабз тумани ҳудудида йўловчиларни ташишга мўлжалланган ҳар қандай транспорт воситалари ҳаракати қатнови тақиқланганлиги, бундан ташқари, тумандан туманга ўтувчи автотранпорт йўллар 24 соатлик режмда назоратга олинганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Ҳудуддаги савдо ярмаркаларида аҳоли эҳтиёжи учун ўта зарур бўлган маҳсулотларнинг карантин даврида сунъий равишда ўстириб юборишини олдини олиш бўйича туман ишчи гуруҳи муҳим чора-тадбирларни кўрмоқда. Бугунги кунда Шаҳрисабз туманида аҳоли эҳтиёжини тўла қоплай оладиган ун ва картошка захираси мавжуд ва у юқоридаги қатъий тартибга асосан савдога чиқарилмоқда.

Фуқаролар диққатига!

Ижтимоий тармоқларда шунга ўхшаш асосга таянилмаган ахборотларга ишонмаслигингизни, карантин талаб-қоидаларига бирдек амал қилишингизни яна бир бор сўраб қоламиз. Ушбу кўрилаётган чора-тадбирларнинг барчаси коронавирус юқиш хавфини олдини олишга қаратилмоқда. Шунинг учун ушбу синовли кунларда доимий равишда уйда қолишингиз, албатта, шахсий гигиенага амалга қилишингизни сўраймиз.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 миллион 900 минг сўмдан 89 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо белгиланганлигини яна бир бор маълум қиламиз.

Уйда қолинг!

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>