ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛАЯПТИ

ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛАЯПТИ

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 25-26 июль ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари мамлакатимизда аҳоли ва транспортларнинг ҳаракатланиши бўйича алоҳида чекловлар жорий этилганлиги, жойларда дезинфекция ишларини сифатли амалга оширишда қулайликлар яратаяпти.

Жорий йилнинг 25 июль куни туманимизнинг барча ҳудудларида, айниқса, аҳоли ўта зич жойлашган “Чоршанбе”, “Мираки” қўрғонларида, бозор ва савдо расталарида дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Бу ишларга туман фавқулодда вазиятлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, ички ишлар бўлими ва миллий гвардия ҳодимлари ҳамда махсус техника ва транспорт воситалари жалб этилди.

— Ушбу тадбир жараёнида туманимиздаги аҳоли яшаш ҳудудларидаги тозалик ва санитария ҳолатлари ҳам ўрганилиб, бу борадаги камчиликлар бартараф этилаяпти, — дейди фавқулодда вазиятлар бўлими ходими, катта лейтенант Спартак Нажимов. – Асосан барча ҳудудларда чиқиндиларни тўпланиб қолишига йўл қўйилмаслик мақсадида туман “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан улар ташиб чиқарилаяпти.

Шуни унутмаслигимиз керакки, ҳар бир оила эгалари ўз ҳонадонида тозалик ва санитария ҳолатларига риоя этсалар, коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олишга ҳисса қўшган бўлишади.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари