КУНДАЛИК ИШЛАР ЧУҚУР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНМОҚДА

КУНДАЛИК ИШЛАР ЧУҚУР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан ҳозирги кунда барча туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигида коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият таҳлили ва назоратини амалга оширувчи туман (шаҳар) штаби ташкил этилиб фаолият олиб бормоқда.

— Ҳар куни туманимизда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият чуқур таҳлил қилиниб, бу борада амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда, — дейди Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов. – Биринчи галда туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган беморларнинг ҳолати алоҳида таҳлил этиб борилаяпти. Айниқса, коронавирус пандемияси аломатлари кузатилаётган беморлар алоҳида ажратиб олиниб, улар чуқурлаштирилган тез тиббий кўрикларидан ўтказилаяпти.

Тумандаги поликлиникалар, қишлоқ вралик пунтларида аҳолининг саломатлигини назорат қилиш ва уларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича шифокорлардан иборат гуруҳлар иши кечаю кундуз ташкил этилган.

Шу билан бирга штаб аъзолари томонидан тумандаги тиббиёт муассасаларининг самарали ишлаши билан боғлиқ масалалар ҳам ҳар куни ўрганиб борилиб, улардаги дори-дармон ва моддий техника таъминотида аниқланган муаммолар тезда бартараф этилмоқда.

Штаб аъзолари, туман Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги мавжуд 26 та дорихоналарда дори нархларининг асосиз ўстириб юборишига йўл қўймасликлари устидан назорат олиб боришмоқда.

Штаб йиғилишида ҳар кунлик ишлар чуқур таҳлил этилиб, камчиликлар ўртага ташланиб, уларга ечим топилмоқда.

Бугун ҳар бир раҳбар шуни унутмасликлари керакки, коронавирус пандемиясига қарши курашишда асосий масъулият ва жавобгарлик уларнинг зиммасига тушади. Карантин даврида фаолият олиб бораётган ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари энг авволо, ходимларининг хавфсизлигини ва яккаланишини таъминлашлари шарт ва кундалик дезинфекция ишларини мунтазам олиб боришлари зарур бўлади. Қолаверса, аҳоли кўп тўпланадиган бозорларимиз ва бошқа муассасаларда ҳам карантин қоидаларини сўзсиз бажариш раҳбарлар зиммасига юклатилади.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>