Шаҳрисабз туман молия бўлимининг туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилнинг 9 ойлигида бюджет даромадлари базасини ошириш, даромадлар ва харажатлар ижроси ҳамда қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағлар юзасидан ҲИСОБОТИ

Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9 ойлигида даромадлар режа кўрсаткичи 44665,4 млн. сўм белгиланган ҳолда, маҳаллий бюджетга 51327,4 млн. сўм маблағ туширилди ёки режа кўрсаткич 6662,0 млн. сўм (114,9 фоиз)га ортиғи билан бажарилишига эришилган. Жумладан, даромадларнинг асосий қисми жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 24518,3 млн. сўм (107,4 фоиз)га, айланмадан солиқ 2626,3 млн. сўм (149,9 фоиз)га, якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализациясидан олинадиган солиқ 10064,4 млн. сўм (124,8 фоиз)га  бажарилиши таъминланган.

Шаҳрисабз туман ҳудудидаги МФЙларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат бюджетига тушумларни кўпайтиришга йўналтирилган ишларни тартибга солиш бўйича фаолият юритаётган тадбиркорлардан ҳамда жисмоний шахслардан ер ва мол-мулк солиғини давлат солиқ инспекциясига ундирилиши ва ҳисобга қўйиш чораларини кўрилганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказилган.

Ўрганишларда, якка тартибдаги тадбиркорлик билан фаолият юритаётган тадбиркорлардан 188 та ҳолатда 188 нафар расмий фаолият турига мос келмасдан, рўйхатдан ўтмасдан  фаолият юритаётган, фаолияти вақтинча тўхтатилиб фаолият юритаётган тадбиркорлар доимий фаолият юритаётганлиги аниқланиб, маҳаллий бюджетга  390,0 млн. сўмлик қўшимча солиқлар ва тушумлар прогнози ҳисоб-китоб қилинган.

Мазкур МФЙлар ҳудудида истиқомат қилаётган, ер майдони ажратилиб, яшаб келаётган жисмоний шахслардан 335 нафар фуқаролар томонидан ер ва мол-мулк солиғини Давлат солиқ инспекциясига тўламаганлиги ва ҳисобга қўйиш чоралари кўрилмаганлиги, давлат рўйхатидан ўтмасдан, солиқ солиш базасига киритилмаганлиги ҳамда ҳисобга олинмаганлиги аниқланиб, натижада ушбудан келиб чиқиб бюджетга 77,0 млн. сўмлик қўшимча солиқлар ва тушумлар прогнози ҳисоб-китоб қилинган.

Бундан ташқари 5 та ноқонуний фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш корхоналарини ўрганиш натижасида 36,0 млн. сўмлик қўшимча солиқлар ва тушумлар прогнози ҳисоб-китоб қилинди.

 Хаммаси бўлиб, ўрганишда туман Давлат солик инспекцияси томонидан бир йилда  503,0 млн. сўмлик маблағ қўшимча давлат бюджетига ундирилиши лозимлиги, бу ҳақда туман ҳокимлигига маълум қилинганлиги, шунингдек Давлат солиқ инспекциясининг солиқ тўловчилар базасида ҳисобга олинишини ва тегишли шахслардан ундирилишини таъминлаш бўйича туман Давлат солиқ инспекциясига  маълум қилинган.

Ҳисобот даврида асосий эътибор бюджет харажатларини самарадорлигини таъминлаш, туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларнинг биринчи даражали тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштирилишига эътибор қаратилиб, ижроси таъминланди.       2020 йилнинг 9 ойлигида туман маҳаллий бюджетининг харажатлари 125183,5 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, туман маҳаллий бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақланиб қолди. Харажатларни вазирликлар кесимида таҳлил қилинганда, харажатларнинг асосий қисми соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли муассасаларда харажатлар 53099,8 млн. сўмни, Вазирлар Маҳкамасига қарашли муассасаларда 58422,0 млн. сўмни ташкил этган.

2020 йилнинг  9 ойлигида,

   -14 ёшгача вояга етмаган болалари бор  7621 нафар оналарга 11660,0 млн. сўм;

   -2 ёшгача болалари бор 5507 нафар оилаларга 16825,4 млн. сўм;

   -Моддий ёрдам пули бўйича 1887 нафар оилаларга 4218,2 млн. сўм;

   -Компенсация пули бўйича 14349 нафар фукарога 4939,6 млн. сўм молиялаштириб берилган.

Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг мавжуд қўшимча манбалари ҳисобидан Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари ва тумандаги муҳим тадбирлари учун 8405,0 млн. сўм йўналтирилиши таъминланган.

Жумладан:

  • туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1970,0 млн. сўм.
  • Туман ва вилоят маҳаллий бюджетининг заҳира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2642,0 млн. сўм.
  • солиқ ва тушумлар истиқбол режасининг ошириб бажарилган қисми хисобидан 3793,0 млн. сўм йўналтирилиши таъминланган.

Ушбу қўшимча манбаалар ҳисобидан  «Обод кишлок» дастурига киритилган иншоотларнинг қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш билан боғлик харажатларга 592,0 млн. сўм, Чоршанбе кишлоғидаги 18-сонли ички ишлар маъмурий биноси ҳудудида 1 қаватли янги бино қуриш харажатларига 400,0 млн. сўм, 34-умумий ўрта таълим мактаби атрофини ўраш, биноларини таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга 197,3 млн. сўм, 4-мактабгача таълим ташкилотини 2019 йилда таъмирлаш ишларидан вужудга келган қарздорликларни қоплаш харажатларига 459,2 млн. сўм, 12-мактабгача таълим ташкилотини 2019 йилда таъмирлаш ишларидан вужудга келган қарздорликларни қоплаш харажатларига 459,8 млн. сўм, туман ҳокимлиги балансидаги бинони таъмирлаб, туманда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлар, кам таъминланган ва боқувчисини йуқотган уй-жойи йуқ оиларларга уй жой қилиб бериш билан боғлик харажатларга 90,0 млн. сўм, 34-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасини 2019 йилда таъмирлаш ишларидан вужудга келган қарздорликларни  қоплаш харажатларига 921,0 млн. сўм, туманда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш  билан боғлиқ харажатларга 15,1 млн. сўм, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловларни ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш  билан боғлиқ харажатларга 15,0 млн. сўм, туман Давлат хизматлари маркази биносини таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга 95,0 млн. сўм, умумтаълим муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш харажатларига 93,0 млн. сўм, ўзбек ва жахон адабиётининг энг сара китобларини сотиб олиш харажатларига 10,2 млн. сўм, туманда коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлик харажатларга 210,0 млн. сўм, тумандаги имконияти чекланган ва  кам таъминланган хонадонлар томорқа майдонларига экиш учун мевали дарахтлар, сабзавот ва полиз кўчатлари сотиб олиш харажатларига 50,0 млн. сўм, Кул қишлоғининг тоғли ҳудудларидаги аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш, ёғингарчилик оқибатида йўлларда содир бўладиган тўсиқларни доимий тозалаш ишларини амалга ошириш учун бульдозер махсус техникаси сотиб олиш харажатларига 1020,0 млн. сўм, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган фуқароларга моддий ёрдам пули тўлаш харажатларига 30,0 млн. сўм, 16-умумий ўрта таълим мактаби атрофини ўраш билан боғлиқ харажатларга 94,7 млн. сўм, 64-умумий ўрта таълим мактабига ўқув мебел жихозлари сотиб олиш харажатларига 31,5 млн. сўм, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчисига хизмат автомашинасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатга  88,3 млн. сўм, туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларини иситишда фойдаланилаётган қўлбола (буржуйка) печларни замонавий иситиш қозонларига алмаштириш харажатларига 700,0 млн. сўм ва бошқа муҳим тадбирларга  маблағлар ажратилган.

Азим Бозоров

Шаҳрисабз туман молия бўлими мудири

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>