ШАҲРИСАБЗ ТУМАН КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ПОЯФЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ БУНЁД ЭТИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАН КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ПОЯФЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ БУНЁД ЭТИЛАДИ

Давлатимиз раҳбари томонидан кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва ривожлантириш буйича бир қанча имтиезлар берилмоқда. Шунга кура Шаҳрисабз туманида ҳам янги кичик саноат зоналари ташкил этилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Шаҳрисабз туман ҳокими Самад Хасанов ва туман ҳокимининг ўринбосари Муҳаммад Абдулҳаировлар “Акбар Муҳаммадали барокат” МЧЖ раҳбари Анвар Мухторов билан туман ҳокимлиги биносида тадбиркорлик соҳаларини ривожлантириш мақсадида музокара ишлари олиб боришган эди.

 

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу инвестицион лойиҳа 4 миллиард 200 миллион сўм маҳаллий инвестор маблағлари эвазига бунёд этилиб, корхона фаолияти йўлга қўйилгач, 30 нафар янги иш ўринлари яратилади. Ушбу корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 3 миллиард сўм қийматида белгиланган бўлиб, йилига 1 миллион дона пояфзал ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бугун 29 декабрь куни туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан ушбу инвестицион лойиҳа ҳар жихатдан ўрганилиб, уни тумандаги кичик саноат зонасида 2021 йилда бунёд этишилиши масаласи бўйича ташкилий ишлар олиб борилиши белгилаб олинди. Унга кўра ушбу лойиҳа учун керак бўладиган 0.40 гектар ер майдони ажратилиб  дастлабги қурилиш ишларини бошлаш бўйича кичик саноат зонаси дирекция вакилларига кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, бу борада жойлардаги тадбиркорларимиз туманимизда ташкил этилган кичик саноат зонасида янги лойиҳалар асосида фаолият олиб бориш истагида бўлсалар, Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг инсевтициялар ва ташқи савдо бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

Шу ўринда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, тадбиркорчилик соҳасида бир мунча муаммоларга учраган жисмоний ва юридик шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Шаҳрисабз туман ҳокимлиги қошида инвестор ва тадбиркорларни қўллаб қувватлаш гуруҳи ташкил этилди.

Унда ўз ечимини топмай кераётган (ер ажратиш, электр, газ, сув, банк кредитлари ва бошқа) муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа муддатда ҳал этиш чоралари кўрилади.

Ушбу гуруҳнинг Телеграм ижтимоий тармоғидаги манзили: https://t.me/investinshakhrisbz

Мурожаат учун телефон: (75) 521-01-19

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>