“Эзгулик сари” хайрия акцияси доирасидаги тадбир

“Эзгулик сари” хайрия акцияси доирасидаги тадбир

2019 йил 15 март куни Республика Маънавият ва Маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташабусси билан, “Эзгулик сари” хайрия акцияси доирасида ЎзХДП туман кенгаши билан ҳамкорликда Оқдарё МФЙ ҳудудидаги 24-сонли мактабда “ Болаларга китоб совға қилинг” мавзусида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда мактаб кутубхонасига Шаҳрисабз туман ҳокими И.Аманов, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, шунингдек мазкур мактабни тамомлаган ҳозирда турли касб эгалари бўлиб фаолият кўрсатаётган собиқ битирувчи ҳомийлар томонидан турли хил ўзбек ва жаҳон адабиётидан сараланган бадиий асарлар, қизиқарли эртаклар жамланмалари топширилди.

Байрам тадбирига айланган хайрия акцияси болажонларга бир олам қувонч келтирди. ”Эзгулик сари” хайрия акцияси бошқа мактабларда ҳам давом этади.