Бугун 25 октябрь куни Шаҳрисабз тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 35-сонли мактабгача таълим ташкилотида ажойиб тадбирларимиздан бири бўлиб ўтди. Тадбирнинг ажойиблиги шундаки, мактабгача таълим ташкилоти ҳодимлари “Энг яхши китобхон” кўрик танлови бўйича ўзаро беллашишди.
Ушбу тадбирни ташкил этишда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги, халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутатлар гуруҳи, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ва тумандаги “Маърифат тарғиботчилар жамияти” тарғиботчилари иштирок этишди.
— Бугунги тадбиримиздан кўзланган мақсадимиз ҳам барча-барчани китобхонлик мутолаасига чорлашдир, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева. – Бу борада мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ўртасида ўтказилганлиги ҳам ўзига ҳос аҳамиятга эгадир. Негаки, боғча ёшидаги болаларга таълим-тарбия беришда китоб мутолааси жуда муҳим ўрин тутади.