Жорий йилнинг 30 октябрь куни Шаҳрисабз тумани “Чоршанбе” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги спорт мажмуасида “Бош вазир кубоги” мусобақаси доирасида спортнинг футбол тури бўйича туман босқичи ўтказилди.
Унда тумандаги барча корхона, ташкилот, муассаса ходимларидан ташкил топган 15 та жамоа ўзаро беллашишди.
Мусобақа якуни бўйича туман босқида 3-ўринни туман халқ таълими бўлими жамоаси, 2-ўринни тумандаги футбол мактаб жамоаси ва мутлақ ғолибликни туман мудофа ишлари бўлими жамоаси қўлга киритишди.
Мусобақа якунида ҳакамлар ғолибларга туман ҳокимлигининг махсус дипломи ҳамда эсдалик совғаларини тантанали равишда топширишди.
Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот ҳизмати раҳбари