ТУМАН ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТУМАН ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида туман прокурори Хамза Бабаджанов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Олим Тожиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Насрулло Акбаровлар иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Сайёр қабулда Шаҳрисабз туманида яшовчи жами 15 нафар фуқароларнинг бир қанча турдаги мурожаатлари тингланди. Шу ўринда 4 нафар фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш мақсадида мурожаат юзасидан тегишли манзил бўйича масъул шахслар иштирокида бориб ўрганилиши белгиланди, 5 нафар фуқароларнинг мурожаатларига қонунчилигизда кўрсатиб ўтилган талаблар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва 6 нафар фуқароларимизнинг мурожаатлари ўз ўрнида ўрганилиб, жойида ҳал этилди.

Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари