ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ ЗОЙИР МИРЗАЕВ ШАҲРИСАБЗНИНГ ҚАДАМЖОЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ ЗОЙИР МИРЗАЕВ ШАҲРИСАБЗНИНГ ҚАДАМЖОЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Бугун Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Шаҳрисабз туманига ташриф буюриб, дастлаб туманимизнинг энг қадимий гўшаларидан бири бўлмиш, Ғелон қишлоғидаги қадамжоларни зиёрат қилишдан бошлади.

Ғелон бугунги кунда халқимизнинг миллий ва маънавий қадриятларни ўзида софлигича сақлаб келаётган миллий ва маънавий қўриқхонамиз ҳисобланади. Бу ерда ғелоний сулолалар тарихи билан боғлиқ жуда кўп қадамжолар мавжуд. Шу қишлоқдаги “Турки Туйғун” зиёратгоҳи ҳам ана шундай муқаддас гадамжолардан бири саналади.

Вилоятимиз раҳбари бу қадамжога ташриф буюраркан, аввало, халқимизнинг тарихан нақадар илдиз отганлигига алоҳида эътибор қаратиб, “Миллатни миллат, халқни халқ қиладиган” мана шундай муқаддас қадамжоларни обод қилиш, қолаверса ўзида юксак маънавий, миллий қадриятларни асраб-авайлаб, ривожлантириб келаётган Ғелон сингари қадимий қишлоқларнинг довруғини дунёга таратиш бўйича ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари