2019 йил 3 октябрь куни “Sevimli” телеканали “Zamon” информацион дастури орқали Шаҳрисабз тумани Хазара қишлоғида тоза ичимлик суви муаммоси ҳақида эфирга узатилган ахборот юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокимлигининг МУНОСАБАТИ
“Sevimli” телеканали “Zamon” информацион дастури орқали эфирга узатилган ахборотда тумандаги Хазара қишлоғида тоза ичимлик сувига бўлган талаб мавжудлиги аҳоли неча йиллардан буён қудуқ сувларидан истеъмол қилаётганлиги келтириб ўтилган. Ушбу муаммони ҳал этишда қишлоқда тоза ичимлик суви чиқаришда 2 та артезиан қудуқ қазиш бўйича лойиҳа тасдиқланганига қарамай, аҳоли мўлжаллаган ерда қазиш ишлари амалга оширилмаганлиги юзасидан норозилик кузатилган.
Туман “Сувоқова” давлат унитар корхонасининг маълумотига кўра ҳозирда тумандаги Хазара қишлоғида Сув таъминоти ва оқовасув объектларини қуриш буйича инжинеринг компанияси ДУК Қашқадарё вилоят худудий Бошқармаси буюртмачилигида ахолини тоза ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида пудратчи ташкилот томонидан 1 дона артезиан қудуқ қазилиб, 60 метр чуқурликдан тоза ичимлик суви чиқарилишига эришилди. Бундан ташқари 2019 йил якуни бўйича ушбу қишлоқда яна 1 дона артезиан қудуқ, унга қўшимча тарзда 1 дона резервуар, сув узатиш иншооти (сув насос биноси), 1 дона трансформатор, ва иншоотга борувчи 160 метрлик ичимлик сув қувури қурилиши бошланган. Ушбу қурилиш ишлари дастур асосида йил якунигача битказилиб, фойдаланишга топширилади.
Норозичилик кайфиятида бўлган аҳоли вакилларига туман “Сувоқова” давлат унитар корхонаси вакиллари томонидан туман гидрогеология ва мелиорация экспедициясининг хулосаси асосида белгиланган жойларда артезиан қудуқ қурилиши ишларини амалга ошириш юзасидан керакли тушунтириш ишлари олиб борилган.
Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари