Барчамиз ҳамдардмиз!

Куни кеча Тошкент шаҳар метрополитени қурилиши жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли Шаҳрисабз тумани Бешкапа қишлоғида туғилган, бир-биридан ёш йигитларимиз 1989 йилда туғилган Ойбек Абдуллаев, 1989 йилда туғилган Жонибек Равшанов, 1999 йилда туғилган Давронбек Абдуллаевлар бугун орамизда йўқ.
Албатта, бу йигитларимиз ҳалол меҳнат қилишиб, яқинларини, оиласини баркамол келажагини яратиш мақсадида ишлашаётган эди…
Аммо, биргина бахтсиз ҳодиса сабабли, бу йигитлар энди орамизда йўқ.
Вазият нечоғли оғир бўлмасин, бугун вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ўзи бошчилигида барча вилоят раҳбарлари Шаҳрисабз туманида марҳум йигитларимизнинг хонадонларида бўлишди.
Оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, сабр тиланди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати