ФИДОЙИ КАСБ ЭГАЛАРИГА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ФИДОЙИ КАСБ ЭГАЛАРИГА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Фавқулодда вазият содир бўлганда, биринчи галда фавқулодда вазиятлар ходимлари ёрдамга ошиқишади. Ҳолат нечоғли оғир бўлмасин, улар ўз жонларини хавф остига қўйиб, тинч аҳолини асрашда бор куч-ғайратларини сафарбар этишади.

Жорий йилнинг 24 декабрь куни тумандаги фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли 20-сонли профессионал ёнғин қутқарув қисми биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиги полковник Фарҳод Мирзаев, Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов, тумандаги барча сектор раҳбарлари, соҳа вакиллари ходимлари, фахрийлар ва ёшлар иштирок этишди.

Дастлаб, ушбу тадбирда вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиги полковник Фарҳод Мирзаев ва туман ҳокими Исроил Амановлар сўзга чиқишиб, ёнғин хавфсизлиги соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилишиб, ҳозирда нафақага чиққан соҳа ҳодимларини қизғин мубарокбод этишди.

Шу билан бир қаторда соҳада фаолият олиб боётган 3 нафар ходимларга “лейтенант” унвони тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли 20-сонли профиссионал ёнғин қутқарув қисми биноси ходимларига “ISUZU” русумли янги ўт ўчириш машинаси тантанали топширилди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари